
EF English Proficiency Index рейтингига кўра, Европа мамлакатлари орасида инглиз тилини энг юқори даражада биладиган давлатлар рўйхати янгиланди. Қизиғи шундаки, Нидерландия кетма-кет етти йил давомида ушбу кўрсаткич бўйича биринчи ўринни сақлаб келмоқда. Бу мамлакат аҳолиси инглиз тилидан фойдаланишда эркинлик ва аниқлик борасида барқарор пешқадам эканини яна бир бор тасдиқлади.
Рейтингда Нидерландиядан кейинги ўринларни Хорватия ва Австрия эгаллади. Мазкур давлатларда ҳам инглиз тили кенг қўлланилиши, таълим ва иш муҳитида унинг долзарблиги юқори эканлиги қайд этилган.
Шу билан бирга, Италия, Кипр ва Франция каби мамлакатлар ўртачадан юқори бўлмаган даражада қолмоқда. Таҳлилчилар бу холатни таълим методикаси, аҳолининг ёш таркиби ва тилдан фойдаланиш амалиёти билан боғламоқда.
Тадқиқот 2,2 миллион катталар иштирок этган тест натижаларига асосланган. Унга кўра:
-ўқиш ва тинглаш — энг кучли кўникмалар,
-гапириш ва ёзиш — нисбатан пастроқ даражада экани аниқланган.
Қизиқ бир жиҳат: 2014–2025 йиллар давомида эркаклар тил билиш даражаси 40 баллга, аёлларнинг кўрсаткичи эса 20 баллга ошган. Аммо ёшлар орасида пандемиядан кейин тил билиш қобилиятида пасайиш кузатилган — бу эса онлайн таълим ва камайган амалий муҳит таъсири билан изоҳланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.