
Ижтимоий тармоқларда тарқалган тасвирларга кўра, Хитойда автоном роботакси пиёдалар ўтиши жойидан ўтганида икки шахснинг автомобил остида қолиб кетгани, атрофдагилар эса уларни қутқаришга ҳаракат қилгани кўрсатилган.
Маҳаллий ҳокимиятнинг маълумотларига кўра, ҳодиса "Hello Autonomous Driving" ёзуви билан белгилангон, “3009” рақамли роботакси пиёдалар ўтиш жойидан ўтиб кетганидан сўнг жанубга ҳаракатланган ва шу пайт ҳодиса юз берган. Жабрланувчилар зудлик билан Хунан анъанавий тиббиёт шифохонасига олиб борилган. Улар ҳозирда реанимацияда даволанмоқда.
“Hello” компанияси ўзининг расмий баёнотларида воқеа ҳақида хабар олганини тасдиқлади ва тергов бошқа идоралар билан тўлиқ ҳамкорлик қилмоқда. Ҳозирча роботаксидаги автопилотнинг ҳолати ёки техник носозлик сабаб бўлгани аниқлаштирилмаган.
Тергов амалга оширилганидан кейин, Чжучзоудаги роботакси хизматининг фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Мутахассислар фикрича, Хитойда автоном транспорт воситаларининг кенгайиши билан бирга, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча регламент ва назорат механизмларини кучайтириш талаб қилинади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.