
Хитойда “China Huarong International Holdings” компаниясининг собиқ раҳбари Бай Тянхуй 156 миллион доллар миқдоридаги пора олганликда айбланиб қатл этилди. Расмий маълумотларга кўра, у 2014–2018 йиллар давомида лавозимидан фойдаланиб, катта миқдордаги пул ва активларни ноқонуний равишда қабул қилиб келган.
Бай Тянхуй 2024 йил май ойида ўлим жазосига ҳукм қилинган эди. Унинг апелляцияси февраль ойида рад этилди ва Олий суд ҳукмни кучда қолдирди. Шундан сўнг ҳукм ижро этилиб, амалдор осиб ўлдирилди.
Маҳкумнинг оиласи воқеа юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.
Хитойда коррупцияга қарши кураш жуда қатъий олиб борилади. 2021 йилда “Huarong” компаниясининг собиқ раиси Лай Сёмин ҳам 1,79 миллиард юань миқдоридаги пора учун ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.