date

Покистон Бангладешга JF-17 қирувчи самолётларини етказиб беришни кўриб чиқмоқда

Покистон Бангладешга JF-17 қирувчи самолётларини етказиб беришни кўриб чиқмоқда

Покистон Бангладеш ҳарбий-ҳаво кучлари учун JF-17 қирувчи самолётларини етказиб бериш имкониятини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради Reuters. JF-17 Хитой ва Покистон мудофаа саноати ҳамкорлигида яратилган қўшма лойиҳа ҳисобланади. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.

Исломобод Дакка томонига Super Mushshak ўқув-машғулот самолётларини етказиб беришни жадаллаштириш, шунингдек, учувчиларни тайёрлаш бўйича тўлиқ ўқув тизимини йўлга қўйишга ёрдам беришини ҳам билдирган.

Бангладеш Покистон қирувчиларини олиш мумкин бўлган ягона йўналиш эмас. JF-17 аллақачон Озарбайжон қуролли кучлари таркибида хизмат қилмоқда, Ливия эса уни харид қилишга қизиқиш билдирган.

Покистон мудофаа вазири Хожа Осифнинг айтишича, қурол-яроғ саноатидаги ютуқлар мамлакат иқтисодий истиқболларини ўзгартириши мумкин. Унинг таъкидлашича, Покистон самолётлари синовлардан муваффақиятли ўтган ва буюртмалар шунчалик кўпки, яқин олти ой ичида мамлакатга Халқаро валюта жамғармаси ёрдами ҳам керак бўлмай қолиши эҳтимоли бор.

JF-17 Thunder енгил тоифадаги кўп мақсадли қирувчи бўлиб, ҳаво устунлигини қўлга киритиш, ер усти нишонларига зарба бериш ҳамда разведка вазифаларини бажаришга мўлжалланган. Ҳозирда бу самолёт Мянма ва Нигерия қуролли кучлари тасарруфида ҳам мавжуд. Турли даврларда Аргентина, Конго ва Малайзия ҳарбий доиралари ҳам унга қизиқиш билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Покистон Бангладешга JF-17 қирувчи самолётларини етказиб беришни кўриб чиқмоқда