14:38 / 22.04.2017
6 994

Қайси давлат бир неча йилдан сўнг АҚШдан ҳам кучайиб кетади ва Хитойга яқинлашади?

Қайси давлат бир неча йилдан сўнг АҚШдан ҳам кучайиб кетади ва Хитойга яқинлашади?
2050 йилга келиб қайси давлат АҚШдан ҳам ўзиб кетади? Дунёдаги қайси иккинчи иқтисодиёт фақат Хитойдан орқада қолади? Politiken нашрининг Осиёдаги мухбири Клаус Томсен бу саволларга жавоб излаб кўришга қарор қилди. Қуйида унинг мақоласи таржима қилинган ҳолда тақдим этилади.

Осиё ҳақида гапирадиган бўлсак, аксарият вазиятда Хитой ҳақида сўз юритамиз. Худди Осиёда бошқа давлат йўқдек. Шу билан бирга, Ҳиндистон бир неча йилдан сўнг аҳоли сони бўйича Хитойдан ҳам ўзиб кетади ва дунёдаги энг кўп инсон яшовчи давлатга айланади.

Яқинда Хитойнинг техногиганти – Alibaba компанияси кейинги беш йил давомида Европа бозорини Американинг Amazon ва eBay каби компанияларидан тортиб олишини маълум қилди.

Бироқ, икки йирик савдо майдончалари ўртасидаги ҳал қилувчи кураш ҳозирнинг ўзидаёқ Ҳиндистонда бошланиб бўлди. Бундан келиб чиқадиган асосий хулоса шуки, компания агарда Ҳиндистон ва Осиёда энг йиригига айланмаса, келажакда катта муаммоларга дуч келиши аниқ.

Рақамлар вазият ҳақида аниқ тасаввур уйғотади. Ҳиндистон аҳолиси 1,2 миллиард кишига тенг. Таққослаш учун: ЕИнинг барча аҳолиси – атиги 510 миллион инсонни ташкил этади. Бунинг устига, шуни эсдан чиқариш керак эмаски, Ҳиндистон – бу фақатгина Ҳиндистон эмас. Қишлоқ жойлардаги инсонларнинг аксарияти ҳамон қашшоқликда умр кечирмоқда, ўрта синф эса кўпаймоқда – айниқса, катта шаҳарларда. Бу эса айни кунда миллионлаб ҳиндлар европаликлар каби истеъмол талабларига эга чиқмоқчи эканидан далолат.

Шунингдек, ривожланиш Ҳиндистонни дунёда еттинчи давлатига айлангани, ҳамда ўсиш суръати сақланиб қолаётганидан далолат беради. Ўтган ойда Mandag Morgen ҳафталик бюллетени PricewaterhouseCooper фирмаси томонидан яқинда ўтказилган тадқиқот натижаларини келтирди. Унга кўра, 2050 йилга келиб Хитой дунёдаги энг йирик иқтисодиётга айланади, ундан кейин эса Ҳиндистон жойлашади, АҚШ эса фақатгина учинчи ўринни эгаллайди.

Кенг кўламли инвестициялар

Жаҳондаги энг йирик технологик компаниялар воқеалар бундай ривожланишини аввалдан кўра билишди, ҳамда айни дамда Ҳиндистон учун кураш тропик момақалдироқни эслатиб юборади. Wall Street Journal газетаси маълумотига кўра, Amazon Ҳиндистонда ўз позицияларини мустаҳкамлаш учун 34 миллиард крон сарфлашга яқин турибди. Шу билан бирга, Uber масалан, 6,8 миллиарддан кўпроқ сарфлайди. Буни Хитойнинг Alibaba компанияси Ҳиндистонда ўзига база сифатида ишлаши даркор бўлган компанияларга сўнгги икки йил давомида 4,8 миллиард крон сармоя киритгани билан боғлаш мумкин.

Бундан ташқари, Хитой технология компаниялари сўнгги йилларда Ҳиндистондаги стартап-фирмаларга жуда катта миқдорда сармоя киритишди. Америка технология компаниялари эса бу борада анча орқада.

Гарчи Ҳиндистон келажакда Хитой билан жаҳон иқтисодий суперлигасига кирса ҳам, бу икки давлатдаги вазият жуда кўплаб фарққа эга.

Ҳиндистоннинг Хитойдан ажратиб турувчи энг муҳим жиҳат, бу нисбатан эркин ОАВга эга дунёдаги энг йирик демократиядир. Хитой раҳбарияти эса барча нарсани ўз қўлида мустаҳкам ушлаб туради ва танқидчиларига босим ўтказади.

Балки, айнан Ҳиндистондаги демократия бу давлатга эътиборнинг камлиги билан боғлиқдир. Хитой раҳбарияти хатти-ҳаракати эса кўп ҳолатда музокаралар марказига айланади.

Ҳиндистон бош вазири мамлакатга киритилаётган кўплаб сармояларга ижобий муносабатда, у 2014 йилда иқтисодий ривожланишни ваъда қилган ҳолда ҳокимият тепасига келган. Гарчи Ҳиндистонда ҳар йиллик ўсиш 6-7 фоизни ташкил этса ҳам, мамлакат ривожига жуда ёмон инфратузилма, коррупция ва кучли бюрократия халақит бермоқда, Моди эса уларни ҳал қилишга ваъда берганди.

Моди бош вазир бўлишидан аввал Гужарат штатини бошқарган ҳамда у ерни Ҳиндистонда бизнес билан шуғулланиш учун энг қулай жойга айлантира олди. Айни дамда унинг мақсади – тарихга Ҳиндистонни модернизация қилган шахс сифатида киришдир.

Қора соя

Бироқ, Модида ўзига яраша қора соя ҳам бор. У аста-секин хавфли бўлиб бормоқда. Моди – ҳиндулар миллатчилик партияси бўлган «Бхарата жаната парти» партияси аъзо бўлиб, у ўз тарихи билан ўн йиллар муқаддам бошланган ҳаракатга бориб тақалади. Унинг мақсади – Ҳиндистонни индуизм давлатига айлантириш. Бугун эса, Ҳиндистон, ўз конституциясига кўра – дунёвий давлатдир.

Моди йиллар давомида ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан танқид қилиб келинади, сабаби ҳиндулар 2002 йилда унинг Гужарат штатида жуда кўплаб мусулмонларни қириб ташлашди. Ўша воқеаларда 2 мингга яқин инсон ҳалок бўлган, деб тахмин қилинади. Танқидчиларнинг фикрича, Моди қирғинни тўхтатиш учун ҳеч нарса қилмаган, бунинг устига бу ишни қилганларни бирон марта бўлса ҳам қоралаб чиқмади. АҚШ эса Моди бош вазир бўлгунига қадар, унга виза беришдан бош тортиб келган.

Моди бош вазир бўлганидан сўнг ҳам, ўз мамлакатида диний кескинлик даражасини пасайтириш учун ҳеч нарса қилмади. Аксинча, сўнгги йилларда ҳинду миллатчилари томонидан ўзини-ўзи мудофаа қилиш гуруҳлари сони кўпайди, хусусан, улар ўтган ҳафтада ҳам мусулмонларга ҳужум қилиб, уларни ўлдиришди. Улар мусулмонларни сигирларни ўлдиришда айблашди, сигирлар эса – ҳиндуларнинг муқаддас жонивори саналади. Моди бу қотилликлар борасида ҳеч нарса демади, гарчи бу ҳолатлар ҳақида ҳинд матбуоти, ижтимоий тармоқларда кўп ёзилган бўлса ҳам.

Аксинча, Моди ўтган ойда партияси Уттар-Прадеш штатидаги маҳаллий сайловларда ғалаба қозонгач, кескинлик ортишига туртки берди. Бу штат ўзининг 200 миллионлик аҳолиси билан Бразилияга ҳам тенглашиши мумкин. Моди сайловлардан сўнг ҳинду Йоги Адитьянатхни штат раҳбари этиб тайинлади. У эса мусулмонларга қарши қаратилган “қайноқ” нутқлари билан "машҳур". Дарвоқеа, Уттар-Прадеш штатида мусулмонлар аҳолининг 20 фоизини ташкил этади.

Хусусан, Йоги Адитьянатх ҳиндуларни бир ҳинду ўлдирилса, ўн нафар мусулмонни ўлдиришга чақирди. Wall Street Journal маълумотига кўра, унга нисбатан диний адоватни келтириб чиқаргани учун сон-саноқсиз жиноий ишлар очилган.

Carnegie Endowment for International Peace таҳлилий маркази ходими Милан Вайшнавнинг The Guardian газетасига ўтган ойда берган интервьюсида маълум қилишича, бу тайинлов Модига нисбатан салбий муносабатни янада кучайтиради.

«Унинг лойиҳалари ривожланишми ёки ҳиндулар миллатчилигими. Шу тайинлов, бу ерда “ёки...ёки” деб гапириб бўлмаслигини кўрсатди. У иккиюзламачи. Бир Моди – иқтисодиётни ўзгартирмоқчи бўлган йирик шахс, бошқаси эса - миллатчи», - дея маълум қилган у.

Агарда диний кескинлик янада кўпайса, бу нафақат Ҳиндистоннинг азалий рақибларидан бири бўлган қўшни давлат – Покистон билан муносабатларни янада ёмонлаштиради, балки Малайзия ва Индонезия каби минтақадаги бошқа мусулмон давлатларга ҳам таъсир кўрсатиши аниқ. Улар сўнгги пайтларда Мьянмада мусулмонларни таъқиб этиш ҳолатларга жуда жиддийлик билан муносабат билдиришмоқда.

Хуллас, Ҳиндистон жаҳон иқтисодиётининг муҳим қисмига айланиб бораётгани, унга маблағ киритмоқчи бўлган сармоядорлар эса навбат кутиб тургани инобатга олинса, бу бутун жаҳон учун кутилмаган оқибатларга олиб келиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қайси давлат бир неча йилдан сўнг АҚШдан ҳам кучайиб кетади ва Хитойга яқинлашади?