Июль ойида Blackwater хусусий ҳарбий компанияси собиқ раҳбари Эрик Принс Афғонистон ҳудудида Ост-Индия компаниясининг муқобилини тузишни таклиф этган эди. Ҳиндистон бой тарихининг ушбу бўлаги Буюк Британия томонидан тайинланган вице-президент бошқаруви ва давлат назорат-ҳамкорлигидаги хусусий компания билан узвий боғлиқ. Эрикнинг фикрига кўра, вице-президент қоғозбозлик ва ҳар қандай мажлислардан озод этилган шахс, у фаолияти ва ҳаракатлари тўғрисида фақат АҚШ президентига ҳисобот беради.
Эрик Принс таклиф этаётган режа бўйича ёлланма аскарлар Афғонистондаги маҳаллий аскарлар билан елкадош бўлиб курашади. Афғонистондаги минерал ресурслар ҳамда геосиёсий ҳудуд жойлашувига қизиққан манфаатдор хорижий корпорациялар бу ташаббусни қўллаб-қувватлаши аниқ. Ҳозирча Афғонистондаги фойдали қазилма бойликлар уч триллион АҚШ долларига тенг баҳоланиб келинмоқда.
Вақт ўтган сари юқори лавозимдаги АҚШ раҳбарлари назарига тушмаган лойиҳа мураккаб ечимга эга таклифга айланиб қолмоқда. Негаки, шу давргача афғон муаммосини ҳал эта олмаган 145 минг иттифоқчи аскар вазифасини янги ташриф буюрадиган 25 минг аскар ҳам бажара олмаслиги мумкин. Афғонистон диёрига қайтадан кириб, яна ўн йиллаб уруш олиб бориш мумкин, аммо булар самарали натижа бермайди.
Афғонистон ҳудудини тарк этиш ҳам АҚШ ташқи сиёсатига тўғри келмайди - ҳудуд қўшни Эрон, Хитой ва Россия таъсир доирасига тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Демак, учинчи йўл қолди: Эрик Принс таклиф этаётган ёлланма армия орқали барчасини ҳал этиш.
У кураш майдонига 5500 нафар аскар юборишни таклиф этмоқда. Шунингдек, ёлланган ҳарбийлар афғон ерларида одатдагидан кўпроқ яшаши режалаштирилган. Мутахассислар фикрига кўра, Америка армияси Афғонистонда урушни 16 йил эмас, балки 16 марта бир йилдан олиб борди. Бунда мутахассислар аскарларнинг алмашиб туриш тартибига ишора қилишмоқда. Эрик армиясидагилар эса узоқроқ яшайди, маҳаллий тилни ўрганади, улар билан кундалик турмушда кўп муносабатларни йўлга қўяди. Принснинг лойиҳаси бўйича, шартнома асосида армияга ёлланадиган аскарлар фақат АҚШ фуқаролари эмас, улар Франция, Швеция, Буюк Британия, Германия ва ЖАРдан ҳам бўлиши мумкин.
Бу иқтисодий жиҳатдан АҚШ бюджетини белгилашда жуда қулай вазиятни юзага келтирмоқда: Эрик Принс лойиҳаси 10 миллиард АҚШ долларини ташкил этади, бу эса ҳукумат Афғонистонда 2018 йили сарфлашни режалаштирган 50 миллиард АҚШ долларидан анча арзон нарх бўлиши мумкин.
Бу турдаги армия иттифоқчиларни қўллаб туриш мақсадида нуқталарга ҳаводан зарбалар бериб, 90га яқин авиатехника воситаларидан фойдаланиши кўзда тутилган. Бунинг учун Эрик Дубай шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, ҳарбий хизмат ва юк ташувида фойдаланиладиган Lancaster6 базасидан фойдаланишни режалаштирган.
Масаланинг энг нозик жиҳати шундаки, ёлланма аскарлар армиясини ким молиялаштиради? Бу саволга жавоб бериш учун июль ойидаги президент Дональд Трамп ва Афғонистон раҳбари Ашраф Ғани ўртасидаги суҳбатга қулоқ тутамиз. Ундаги келишувга кўра, Трамп тез орада Афғонистонда мавжуд захира бойликларни баҳолаш учун махсус мутахассислар гуруҳини юборишини таъкидлаган эди. Жаҳон бозорида эса Афғонистон табиий бойликлари орасидан литий алоҳида қадрга эга, чунки бу материал электромобиль, электротехника ишлаб чиқаришдаги асосий қисмлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда электрон гаджетларнинг кўпайиб кетганини ҳисобга олсак, қувватни ўзида тўплаш имкониятига эга литий келажакда Афғонистонни "иккинчи Саудия"га айлантириб юбориши мумкин.
Қазилма бойликлари жойлашган конларни қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш масаласи ёлланма армияни юбориш учун энг яхши ниқоб бўлиши мумкин. Бунда Трампга Афғонистон масаласида маслаҳатларини аямай келаётган, дунёдаги энг машҳур ҳарбий хизматларни тақдим этувчи DynCorp International компанияси раҳбари Стив Файнбергнинг алоҳида ролини кўришимиз мумкин.
Манба: Kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди