Сурия президенти АҚШдаги ташрифини баскетбол майдонидан бошлади

Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъа АҚШга расмий ташрифини АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (СЕНТКОМ) раҳбари адмирал Бред Купер ва адмирал Кевин Ламберт билан баскетбол ўйнашдан бошлади. У бу ҳақда Instagram саҳифасида ёзиб, адмираллар билан майдонда машғулот ўтказганини маълум қилди. Аҳмад аш-Шараъа 8 ноябр куни Вашингтонга келган ва 10 ноябр куни АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашган.

Сурия президенти Аҳмад аш-Шараъа АҚШга расмий ташрифини кутилмаган тарзда спорт майдонидан бошлади, деб хабар берди Oxu.Az.
Маълум бўлишича, у АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) раҳбари адмирал Бред Купер ва адмирал Кевин Ламберт билан биргаликда баскетбол ўйнаган. “Адмираллар Купер ва Ламберт билан майдонда бироз машғулот ўтказдик”, — деб ёзди у ўзининг Instagram саҳифасида.
Аш-Шараъанинг бу ҳаракати ижтимоий тармоқларда катта резонанс уйғотди — фойдаланувчиларнинг айримлари бу ҳолатни “юмшоқ дипломатия” белгиси, бошқалар эса “сиёсатдаги ноодатий бошланган дўстона мулоқот” сифатида талқин қилмоқда.
8 ноябрь куни Аҳмад аш-Шараъа АҚШ пойтахти Вашингтонга расмий ташриф билан келган эди. Ташриф давомида у 10 ноябрь куни АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди.
Маълумот учун, CENTCOM — АҚШ Қуролли кучларининг Марказий қўмондонлиги бўлиб, Яқин Шарқдаги стратегик ҳарбий масалаларни мувофиқлаштиради. Унинг раҳбари, адмирал Бред Купер, сентябрь ойида Дамашққа ташриф буюрган ва у ерда Суриянинг янги раҳбари билан илк бор учрашган эди.































Изоҳлар 0
…