date

Болливуд юлдузи Катрина Каиф илк бор фарзандли бўлди

Болливуд юлдузи Катрина Каиф илк бор фарзандли бўлди

Ҳинд киноларининг севимли юлдузи, 42 ёшли Катрина Каиф биринчи марта она бўлди. Унинг турмуш ўртоғи, актёр Вики Каушал билан бўлган жуфтлиги 2025 йил 7 ноябрь куни ўғил фарзандли бўлди, деб ёзади “India Today”.

Катрина Каиф бу қувончли хабарни ўзининг Instagram саҳифасида мухлислар билан баҳам кўрди:

“Бизнинг бир бўлагимиз, қувончимиз дунёга келди! Чексиз муҳаббат ва миннатдорчилик билан ўғлимизнинг туғилганини эълон қиламиз. Катрина ва Вики”, — деб ёзган актриса.

Вики Каушалнинг укаси Санни Каушал ҳам бу хабарни тасдиқлади. У ўз саҳифасида “Маин чача бан гая” (“Мен амаки бўлдим”) деб ёзиб, қувончини мухлислар билан бўлишди.

Катрина Каифнинг ҳомиладорлиги ҳақидаги миш-мишлар бир неча ой аввал, сентябрь ойида пайдо бўлган эди. Жуфтлик бу ҳақда сукут сақлаган бўлса-да, мухлислар актрисанинг суратларидан ва интервьюларидан буни илгари пайқаган эдилар.

Катрина Каиф Болливуднинг энг машҳур ва севимли актрисаларидан бири ҳисобланади. У ўзининг “Жосуслар”, “Тезлик”, “Ek Tha Tiger” каби филмларидаги роллари орқали бутун дунёда танилган. 2021 йил декабрь ойида Вики Каушал билан Ражастон штатидаги анъанавий ҳинд маросими асосида тантанали тўй бўлиб ўтган.

Маълумот учун, Катрина Каиф 1983 йилда Гонконгда ҳиндистонлик Муҳаммад Каиф ва инглиз миллатига мансуб Сюзанна Тюркотт оиласида туғилган. У 14 ёшида моделлик карьерасини бошлаб, 2003 йилдаги “Бум” фильми орқали кинога кириб келган.

Вики Каушал эса 1988 йилда Мумбайда дунёга келган. У Ражив Ганди технология институтини тамомлаб, 2012 йилда “Вассейпур тўдалари” фильми орқали экранда дебют қилган.

Қизиқ жиҳати шундаки, Катрина Каиф Шоҳрух Хон билан бирга 2013 йилда Гиннес рекордлар китобига энг бадавлат актриса сифатида киритилган. Унинг йиллик даромади ўша вақтда тахминан 10 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Маданият » Болливуд юлдузи Катрина Каиф илк бор фарзандли бўлди