Японияда 7 баллга яқин зизила содир бўлди

Япониянинг шимоли-шарқий қисмида 9-ноябр куни 6,9 магнитудали зилзила қайд этилди. Япония метеорология агентлиги Ивате префектурасида 1 метргача сунами хавфи ҳақида огоҳлантирди, Кужи ва Офунато шаҳарларида 20 см, Мияко ва Камайишида эса 10 см баландликдаги тўлқинлар кузатилди. Катта зарар ёки жароҳатланганлар ҳақида хабар берилмади, Тоҳоку тезюрар поездлари ҳаракати эса вақтинча тўхтатилиб, кейин қайта тикланди.
Япониянинг шимоли-шарқий қисмида 9 ноябрь куни 6,9 магнитудали зилзила қайд этилди, деб хабар берди Kyodo News. Сейсмик ҳодиса Санрику соҳилларидан 16 км чуқурликда маҳаллий вақт билан соат 17:03 да рўй берган.
Япония метеорология агентлиги Ивате префектураси учун 1 метргача бўлган цунами хавфи ҳақида огоҳлантирув берди. Ивате ва Мияги ҳудудларида зилзила кучи 4 балл даражасида сезилган, катта зарар ёки жароҳатланганлар ҳақида хабар йўқ.
Кужи ва Офунато шаҳарларида 20 см, Мияко ва Камаишида эса 10 см баландликдаги цунами тўлқинлари кузатилган. Тоҳоку тезюрар поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилган, кейинроқ қайта тикланган.
Мутахассислар аҳолини эҳтиёткорликка ва сейсмик хавфсизлик қоидаларига риоя этишга чақирди.






























Изоҳлар 0
…