
Ўзбекистон ҳудудида 5-ноябр соат 20:00 дан 6-ноябр соат 20:00 гача бўлган даврда об-ҳаво шароитлари ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) хабар қилди.
2025-йилнинг 5-ноябридан 6-ноябрига ўтар кечаси мамлакат ҳудудига совуқ ва мўътадил нам ҳаво массаси кириб келади. Бунинг натижасида республика бўйлаб об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда.
5-ноябрь куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчиликнинг қорга айланиши кузатилади. 5-ноябрдан 6-ноябрга ўтар кечаси ва 6-ноябрь давомида ҳарорат пасайишда давом этади.
Кечалари ҳаво ҳарорати 0...+3°C оралиғида бўлиб, баъзи жойларда совуқ тушиши мумкин. Кундузги ҳарорат +5...+10°C атрофида бўлади.
6-ноябрь 2025-йил учун батафсил об-ҳаво маълумоти: Тошкент шаҳри: Осмон ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан, 3-8 м/с тезликда.
Кечаси ҳарорат -1...-3°C оралиғида пасаяди, кундузи эса +8...+10°C гача исийди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти: Осмон бироз вақти-вақти билан булутли, ёғингарчилик кутилмайди.
Айрим ҳудудларда туман кузатилиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан, 7-12 м/с тезликда.
Кечаси ҳарорат -2...-7°C оралиғида пасаяди, кундузи эса +5...+10°C гача исийди. Бухоро ва Навоий вилоятлари: Осмон бироз вақти-вақти билан булутли, ёғингарчилик кутилмайди.
Айрим ҳудудларда туман кузатилиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан, 7-12 м/с тезликда.
Кечаси ҳарорат 0...-5°C оралиғида пасаяди, кундузи эса +8...+13°C гача исийди. Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари: Осмон ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик кутилмайди.
Айрим ҳудудларда туман кузатилиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан, 7-12 м/с тезликда.
Кечаси ҳарорат -3...+2°C оралиғида бўлса, кундузи +8...+13°C гача исийди. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Осмон бироз вақти-вақти билан булутли, ёғингарчилик кутилмайди.
Айрим ҳудудларда туман кузатилиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан, 7-12 м/с тезликда.
Кечаси ҳарорат 0...+5°C оралиғида, аммо баъзи жойларда -2°C совуқ бўлиши мумкин. Кундузи эса ҳарорат +12...+17°C гача кўтарилади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари: Осмон ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим ҳудудларда туман кузатилиши мумкин.
Шамол шимоли-шарқдан, 5-10 м/с тезликда. Кечаси ҳарорат -3...+2°C оралиғида пасаяди, кундузи эса +6...+11°C гача исийди.
Тоғолди ва тоғли ҳудудлар: Кечаси ҳарорат -7...-12°C оралиғида пасаяди, кундузи эса -3...+2°C атрофида бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди, аммо айрим жойларда туман кузатилиши мумкин.
Шамол шимоли-шарқдан, 7-12 м/с тезликда эсади.
Ўзбекистонда ҳарорат -12°C гача пасаяди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар