date

Дунёнинг энг бой шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

Дунёнинг энг бой шаҳарлари рейтинги эълон қилинди

Дунёда энг юқори иқтисодий даромад кўрсаткичига эга давлатлар рўйхати янгиланди. “Visual Capitalist” томонидан тайёрланган янги рейтингга кўра, бугунги кунда дунёнинг энг бой ўнта мамлакати орасида еттитаси айнан Европада жойлашган.

Мутахассислар таъкидлашича, бу мамлакатларнинг умумий жиҳати — аҳолининг нисбатан камлиги, иқтисодий барқарорлик ва мукаммал ижтимоий таъминот тизими ҳисобланади. Рейтинг Халқаро валюта жамғармасининг 2025 йил учун янгиланган маълумотлари асосида тузилган бўлиб, у ҳар бир давлатда аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) миқдорини кўрсатади.

Биринчи ўринни Лихтенштейн эгаллади — бу мамлакатда аҳоли жон бошига ЯИМ 231 минг 713 долларга тенг. Молиявий муваффақиятнинг асосий сабаби — аҳолининг ярмидан кўп қисми чет элда яшаб, Лихтенштейнга ишга келиши. Бу омил статистик жиҳатдан мамлакатдаги ўртача даромадни анча юқори кўрсатади. Худди шундай вазият иккинчи ўринда турган Люксембургда ҳам кузатилади.

Учинчи поғонада Ирландия жойлашди — бу ерда аҳоли жон бошига ЯИМ 129 минг 132 долларни ташкил қилади. Мамлакатнинг қулай солиқ сиёсати ва Google ҳамда Meta каби йирик халқаро компаниялар штаб-квартираларининг Ирландияда жойлашгани бу ўсишга катта ҳисса қўшган.

Кейинги ўринларда Швейцария, Исландия ва Сингапур жой олди. Бу давлатларда юқори даромад аҳолининг реал турмуш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги билан боғлиқ. Айниқса Сингапур мисолида сўнгги 40 йилда мамлакатнинг ўртача даромади 19 баробар ошгани қайд этилган. Шаҳар-давлат ҳозирда жаҳоннинг йирик молия ва савдо марказларидан бири ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Дунё » Дунёнинг энг бой шаҳарлари рейтинги эълон қилинди