date

Тожикистонда Дидал музлиги тоғдан сирғалиб тушди — хавф ортмоқда

Тожикистонда Дидал музлиги тоғдан сирғалиб тушди — хавф ортмоқда
Тожикистоннинг Тожикобод туманида жойлашган Дидал музлигининг катта қисми ажралиб тушиб, тоғдан тахминан 5 километр пастга силжиган. Бу ҳақда мамлакат Гидрометеорология агентлиги хабар берди.

Маълумотларга кўра, ажралган муз бўлаги 1,5 километр узунликда, 200 метр кенгликда ва 50 метргача баландликда бўлган. Мутахассислар бу жараённи сўнгги ҳафталарда ҳаво ҳароратининг ортиб бориши билан изоҳлашмоқда.

Олимлар музлик ҳали ҳам беқарор ҳолатда экани, бу эса яқин ҳудудларда кўчки ва сел хавфини ошираётганини таъкидлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ҳудудининг қарийб 93 фоизини тоғлар ташкил этади. Мамлакатдаги 14 мингга яқин музлик Марказий Осиё сув ресурсларининг муҳим манбаи ҳисобланади. Шу боис Дидал каби йирик музликларда содир бўлаётган ўзгаришлар бутун минтақадаги экологик барқарорликка бевосита таъсир кўрсатиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда Дидал музлиги тоғдан сирғалиб тушди — хавф ортмоқда