
Америкалик олимлар тахминан 1, 3 миллион йилдан кейин Қуёш тизимига «Gliese 710» деб номланган жажжи ва тўқ сариқ юлдуз кириб келишини тадқиқотлар ёрдамида аниқлашди. Худди шу юлдуз иккинчи қуёш вазифасини ўтай бошлайди. Юлдуз тизимга кириб келиши натижасида Ерга кометалар ёмғири ёғила бошлайди. Улар сайёрадаги тирик жонни қириб ташлаши эҳтимолдан холи эмас. Лекин Қуёш тизимига сезиларли таъсир ўтказиш учун бу митти юлдуз 60 триллион километр йўл босиши керак бўлади. Аммо у Ер фазо жисмлари билан жиддий тўқнашувини таъминлаб беришига шубҳа йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бундай юлдузларнинг Ер сайёрасига фазо жисмлари билан тўқнашув балосини йўллаш жараёни ҳар 50 минг йилда юз беради.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар