8 799
Франциялик башоратчи қизалоқ Каеда Убер 2018 йили ер юзига «Қора ажал» хавф солишини башорат қилди…
Қизалоқ ўз башоратида айтгандики, Ер юзи аҳолиси шу қадар кўп гуноҳга, гуноҳ бўлганда ҳам кечирилмас, Оллоҳнинг ғазабини келтирувчи гуноҳларга йўл қўйган. Демак, бунинг жазоси ҳам эҳтимолдан холи эмас. 2018 йили ер юзига «Қора ажал» ёпирилиши мумкин. Бу оммавий ўлатдир…
Ҳақиқатан, қизалоқ айтганидек, ўлат дунёга хавф сола бошлаганини Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари расман маълум қилишди. У Мадагаскарнинг кўплаб ҳудудларида тарқалган. Бу ҳудудларда шу кунга қадар 50 нафар одам худди ўша «Қора ажал» ўлати туфайли ҳалок бўлган. Шунчадан зиёд одам хасталикни юқтириб, даволанишга муҳтож ҳолатда турибди.
Ўлатнинг яна бир хавфли жиҳати шундаки, у ҳаво орқали юқади. Мана шу нарса тиббиётчиларга профилактика масаласида жиддий тўсиқ вазифасини ўтамоқда. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутасаддиларининг гапига кўра, бу бошланиши экан. «Қора ажал» аста-секинлик билан бўлса-да, Европа ва Америка қитъасини эгаллаши эҳтимолдан холи эмас.
— Худди шу ўлат, — деди ташкилот вакилларидан бири. — 14- аср бошларида ер юзини қоплаб олиб, 50 миллион кишини ҳаётдан олиб кетган. Шуни ҳисобга олиб касалликка қарши шафқатсиз кураш олиб бориш талаб этилади…
Ташкилот ҳозирнинг ўзида Мадагаскарга 15 миллион доллар миқдорида маблағ ажратган. Бу ҳам хасталикнинг қанчалар хавфли эканини исботлаб турибди. Чунки Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳеч қачон хасталикни бартараф этиш учун бу даражадаги катта миқдорда маблағ ажратмаган экан.
Мана, энди дунёдаги экспертлар фикрларига қулоқ тутсак. Уларнинг гапига қараганда, сув тошқинлари, тўфон, бўрон, сел, лой ва қум кўчкиси, зилзила кабиларни ҳақиқатан Оллоҳнинг ғазабига йўйса бўлади. Лекин хасталик масаласида одамларни алдаш керак эмас.
Негаки, дунёнинг Америка, Россия, Ҳиндистон, Жанубий Корея ва ҳоказо каби ривожланган, гегемон давлатлари ҳаёт учун хавфли хасталиклар вирусини тарқатиш эвазига кўз кўриб қулоқ эшитмаган даромадларни қўлга киритишади. Олдин вирус тарқатишади-да, кетидан бу хасталикка қарши дори воситаларини тарқатишади. Шундай экан, улар дунё аҳлини бу тахлит алдовларга камроқ жалб этишса, вирус тарқатишни бас қилишса, Яратганга хуш келган бўларди. Аммо франциялик қизалоқнинг башоратларида ростдан ҳам жон бор. Бу худонинг ғазабими ё юқорида номлари зикр этилган давлатларнинг ҳийласими, барибир қизалоқ тўғри башорат қила олган.
Демак, Яратганнинг ўзи бу қизга шундай иноятни ҳадя этган. Акс ҳолда у дунё миқёсида машҳурликни қўлга кирита олмаган бўларди. Барчасига кўз юма олмаймиз. Ишонамиз, умид қиламиз, афсуслар чекамиз, ҳайратланамиз, шубҳаланамиз. Бироқ қалбан фақат Оллоҳга ёлворамиз, биз бандаларни шундай офатлардан мосуво этишини сўраймиз, сўрайверамиз.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади