date

Москва осмонида Украинанинг 9 та дрони уриб туширилди

Москва осмонида Украинанинг 9 та дрони уриб туширилди

12 сентябр, жумага ўтар кечаси Россия пойтахти Москва атрофига яқинлашаётган тўққизта украин учувчисиз аппарати йўқ қилинди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълумот берди. Унинг айтишича, тунда бир неча марта дронлар гуруҳи ушлаб қолиниб, парчаланган бўлаклар ерга тушган ҳудудларда фавқулодда хизматлар иш олиб борган. Мэрнинг таъкидлашича, ҳозирча вайронагарчилик ва ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

Шу билан бирга, украин OSINT каналлари Смоленск вилоятидаги нефть қайта ишлаш корхонаси ҳужумга учрагани ҳақида хабар тарқатди. Бироқ бу маълумот ҳозирча расмий манбалар томонидан тасдиқланмаган.

Ҳужумлар оқибатида Москвага яқин жойлашган Калуга аэропортида ҳам вақтинчалик чекловлар жорий этилди. Федерал ҳаво транспорти агентлиги вакили Артем Кореняконинг сўзларига кўра, аэропортда рейсларни қабул қилиш ва йўловчи парвозларини амалга ошириш вақтинчалик тўхтатилган.

Мазкур воқеа Украина ва Россия ўртасидаги ҳаво ҳужумлари ва қарши зарбалар силсиласининг яна бир қисми сифатида қайд этилмоқда. Мутахассисларнинг таъкидлашича, дронлар орқали амалга оширилаётган ҳужумлар ҳали бир муддат икки томон муносабатларида кескинликни сақлаб қолиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва осмонида Украинанинг 9 та дрони уриб туширилди