date

Тошкентда 62-мактаб директори педагогларни ҳақорат қилгани аниқланди

Тошкентда 62-мактаб директори педагогларни ҳақорат қилгани аниқланди

Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62-мактаб директори лавозимидан фавқулодда чора кўрилди ва ишдан озод этилди. Бу қарор мактаб раҳбарининг ходимларга нисбатан муносабатлари кенг омма эътиборига тушганидан кейин қабул қилинди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда мактаб раҳбари 1-синф ўқувчилари кузатуви остида аёл ўқитувчиларни ҳақорат қилгани аниқланган. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тизимли ўрганилиб, батафсил таҳлил қилинди.

Бошқарма ахборотига кўра, ходимнинг хатти-ҳаракатлари касбий одоб ва педагогик меъёрларга зид деб топилган. Шу муносабат билан унга нисбатан қонунчилик асосида чоралар қўлланилиб, раҳбарлик лавозимидан озод этилди.

Шу билан бирга, бошқарма тизимида фаолият юритаётган барча педагог ва раҳбар ходимлардан касбий этика қоидаларига қатъий амал қилиш талаб этилиши яна бир бор эслатиб ўтилди. Мазкур воқеа педагоглар ва аҳоли учун касбий одоб, масъулият ва самарали муомала маданиятини янада ривожлантиришга сигнал сифатида хизмат қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда 62-мактаб директори педагогларни ҳақорат қилгани аниқланди