Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясининг дастлабки маълумотларига кўра, президентлик сайловларида ғалаба қозонган мамлакат собиқ бош вазири Сооронбай Жээнбеков аввалги маъмурият ишини давом эттириш ва жамиятда мавжуд бўлган қоидалар ҳамда ўзаро муносабатларни ўзгартирмасликка ваъда қилди.
Қирғизистон МСК раҳбари Нуржан Шайлдабекованинг РИА Новости’га хабар беришича, сайлов бюллетенларининг 97 фоизи қайта ишланганидан кейин Жээнбеков Қирғизистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонгани маълум бўлган. Марказий сайлов комиссияси веб-сайтига кўра, у 55 фоиз овоз тўплаб, биринчи турда ғалаба қозонди.
Жээнбековнинг журналистларга маълум қилишича, Қирғизистондаги сайловлар фақат халқ давлатнинг тақдирини ҳал қилишини бутун дунёга кўрсатди. «Бугун Қирғизистон дунёга демократик суверен давлат эканимизни кўрсатди», - деди у.
Жээнбековнинг таъкидлашича, демократик сайловларни ўтказиш «бундай тизимни қурган» амалдаги президент Алмазбек Атамбоев туфайли юз берди. У ўз мухолифларига ҳам миннатдорлик билдириб, халқ ва мамлакат учун катта масъулият ҳиссида эканини таъкидлади.
«Олти йил мобайнида кўп нарсаларга эришилди ва менинг вазифам буларнинг барчасини сақлаб қолиш ҳамда мустаҳкамлашдир», - дея қўшимча қилиб ўтди ҳукмрон партиядан номзод.
Жээнбеков республиканинг жанубий минтақасида туғилган - 1958 йил 16 ноябрда Ўш вилоятида таваллуд топган. 1983 йилда «зооинженер» мутахассислиги бўйича Қишлоқ хўжалик институтини тамомлаган. Советлар тузуми даврида КПСС туман қўмитасида йўриқчи, қишлоқ партия қўмитасининг котиби бўлиб ишлаган ҳамда колхоз хўжалиги бошлиғи лавозимини эгаллаган.
1996 йилда Жээнбеков Қирғизистон парламентига сайланди ва 11 йиллик фаолиятини депутатликка бағишлади. 2007 йилда собиқ президент Курманбек Бакиев даврида қишлоқ, сув хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири лавозимини эгаллаган. Бакиев 2010 йилда ҳокимиятдан четлатилгач, муваққат инқилобий ҳукумат таркибида Ўш вилояти давлат маъмуриятини бошқарган. 2016 йилда президент Алмазбек Атамбоев уни ўз девони раҳбарининг биринчи ўринбосари этиб тайинлади.
2016 йилнинг апрелида Қирғизистон Республикаси Социал-демократик партияси (СДПК) ташаббуси билан Жээнбеков республиканинг бош вазири этиб тайинланди. 2017 йил май ойида СДПК сиёсий кенгаши уни президентликка номзод қилиб кўрсатди, мамлакат қонунчилигига кўра, Жээнбеков ҳукумат бошлиғи лавозимидан сайловда иштирок этиши туфайли расмий равишда истеъфога чиқди.
Собиқ бош вазир ҳеч қачон фаол сиёсий карьерани қурмаган ва қирғиз электоратига унчалик яхши таниш эмас. У номзод сифатида илгари сурилганида рейтинги турли тадқиқотларнинг баҳосига кўра, 3 дан 6 фоизгача бўлган. Бироқ, тўғри сайлов кампанияси ва президент ёрдами туфайли октябрь ойи бошида рейтинг 40 фоизгача етди.
Атамбоев ўз нутқларида бир неча бор ушбу номзодга ишонишини айтган. «Мен уни 1995 йилдан буён - 20 йилдан кўпроқ вақтдан бери танийман. Шу йиллар давомида мен уни жуда ҳалол инсон сифатида кўриб келганман... Жээнбеков - жуда яхши одам, ҳеч қандай нарсаларга аралашиб қолмаган. Агар у сайланадиган бўлса, очиқ жамиятни қуриш бўйича сиёсатни давом эттиради», - дея айтиб ўтганди амалдаги президент. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШда Трамп сиёсатидан қочмоқчи бўлганларга 4 йиллик саёҳат таклиф қилинди
Нодирбек Абдусатторов Ҳиндистондаги мусобақада пешқадам бўлиб турибди
Филмлар, қўшиқлар ва сериаллар «маънавий экспертизадан» ўтказилади
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди