00:41 / 19.11.2015
7 888

Буюк британиялик жуфтлик дунёдаги энг кекса келин-куёв деб тан олинди (фото)

Буюк британиялик жуфтлик дунёдаги энг кекса келин-куёв деб тан олинди (фото)

Буюк британиялик Жорж Кирби ва Дорин Лаки расман сайёрамиздаги энг кекса оила қурганлар сифатида тан олинди. Никоҳ куни уларнинг умумий ёши 194 йил ва 280 кунга тенг эди, дея хабар беради «Корреспондент.net».

 

Эр-хотин 1988 йилдан бери норасмий никоҳда яшар, бироқ яқинда фарзандларининг босими остида никоҳдан ўтишга қарор қилганди. Кирби турмушга чиқиш ҳақидаги таклифни келинга Севишганлар куни билдирди. Никоҳ эса шу йил июнь ойида, куёвнинг туғилган кунида ўтказилди.

Мазкур рекорд расман қайд этилишини британияликлар беш ой мобайнида кутди. Олдинги рекорд умумий ёши 191 йил ва 126 кун бўлган жуфтликка тегишли эди.


Манба: Daryo.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » Буюк британиялик жуфтлик дунёдаги энг кекса келин-куёв деб тан олинди (фото)
[/banner_pushhouse