
Google монополияси ҳақида АҚШ судидан шов-шувли қарор
Google — рақамли дунёдаги энг йирик номлардан бири. Аммо бу муваффақият ортида ноқонуний монополия борми? АҚШдаги федерал суд бу саволга “ҳа” дегандек жавоб берди.
Alphabet Inc. таркибига кирувчи Google компанияси онлайн реклама бозорида ўзини ноқонуний устунликка эга қилувчи монополия яратгани учун суд қарорини эшитди. Судя Леони Бринкеманинг баёнотига кўра, компаниянинг реклама биржалари ва серверлар соҳасидаги ҳаракатлари Sherman антимонополия қонунига зид.
“Бу монополия нафақат рақибларга, балки оддий фойдаланувчилар ва реклама берувчиларга ҳам зарар етказмоқда”, — дейди судя.
Мажбурий сотув эҳтимоли — Google’ни нималар кутмоқда?
The Wall Street Journal хабарига кўра, бу қарор Google’ни айрим реклама бизнесларини сотишга мажбур қилиши мумкин. Айни вақтда АҚШ Адлия вазирлиги ушбу йўналишдаги чораларни кўриб чиқмоқда.
Google эса бу айбловларга жавобан:
“Биз ҳалол рақобат асосида иш олиб борамиз. Ҳукуматнинг айбловлари эскирган тушунчаларга асосланган”, — деган баёнот берди.
Қидирув тизимидаги монополия учун алоҳида иш
Бундан аввал, 2024 йил августида, АҚШ суди Google’ни онлайн қидирув соҳасида ҳам ноқонуний усуллар билан бозорни назорат қилгани учун айбдор деб топганди.
Маълум бўлишича, компания смартфон ва браузерларга ўз қидирув тизимини “дефолт” қилиб ўрнатиш учун 26 миллиард доллар тўлаб, бошқа рақобатчиларга жой қолдирмаган.
Миллардлик бизнес — таҳдид остида
Google’нинг реклама технологиялари соҳасидаги фаолияти ўтган йили 31 миллиард доллар даромад келтирган. Бу — компаниянинг умумий тушумининг 10 фоизини ташкил этади.
Суд қарори бу соҳада катта ўзгаришлар ва Google’ни бўлиб юбориш имкониятини ҳам ишга тушириши мумкин.
Google монополияси Онлайн реклама АҚШ суди Технологик гигантлар Рақобат бозори Рақамли иқтисодиёт Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар