
BYD компанияси ўзининг янги флагман гибрид SUV модели — Sea Lion 07DM-i учун олдиндан буюртмаларни қабул қилишни бошлади, деб speedme.ru хабар берди.
Модельнинг нархи 189 800 юандан (такрибан 264 миллион сўм) бошланади ва 229 800 юангача етади. Автомобиль 1.5 турбобензинли двигатель ва электромотордан иборат гибрид тизимда ишлайди. Қувват — 160 кВт, айланма момент — 380 Нм. Ёқилғи сарфи — атиги 4,7 л/100 км, юриш захираси 1320 км гача.
Уникал функциялардан бири — интеграцияланган дрон Lingyuan. У учиб разведка, фото ва видеосуратга олади ҳамда салонга қайтиши мумкин. Автомобилда юмшоқ ҳаракат учун YunNian-C адаптив платформа мавжуд.
Салонда — караоке тизими, музлаткич, 12 динамикли Dynaudio, W-HUD экран, овозли бошқарув ва DiLink100 бор. Хавфсизлик лидарали автопилот, камералар ва “Қўриқчи” режими билан таъминланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар