
14 апрел, душанбага ўтар кечаси Тожикистонда 4,5 магнитудали зилзила содир бўлди.
Европа-Ўрта Ер денгизи сейсмология марказига кўра, зилзила соат 5:44 (Тошкент вақти) да Рашт шаҳридан 23 км узоқликда, 5 км чуқурликда қайд этилган.
Ҳозирча зилзиладан зарар кўрганлар ёки қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
Бу зилзиладан бир кун олдин, 13 апрелда Тожикистонда иккита кучли зилзила содир бўлган. Уларнинг эпицентрлари ҳам Рашт тумани яқинида, Душанбедан 180 км шарқда жойлашган.
АҚШ Геология хизматига кўра, биринчи зилзила 5,8 магнитудали бўлган ва Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилган. Тошкентда 2 балллик силкиниш қайд этилган.
Кейинроқ, маҳаллий вақт билан 12:14 да иккинчи зилзила рўй берди. EMSC унинг магнитудасини 4,2 деб баҳолаган.
13 апрел куни РИА “Новости” Тожикистон расмийларига таяниб, зилзила оқибатида 3 ёшли бола ҳалок бўлганини маълум қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!