Ўзбекистон U-17 бош мураббийи кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?

1 дақиқа ўқиш20.1K
Ўзбекистон U-17 бош мураббийи кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Садриддин Ҳасанов КХДРга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этишди.

Исломбек Исмоилов:
— Аввало, бутун Ўзбекистон халқини ғалаба билан табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаган, бизга ёрдамини аямаган ҳар бир инсонга миннатдорлик билдираман. Қийин ўйин бўлди, чунки рақибимиз жисмоний жиҳатдан жуда кучли эди. Бор энергиямиз ва иштиёқимиз билан ҳаракат қилдик. Бу кунга қадар жуда кўп тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Рақибга кўрсатилган қизил карточка ҳақида:
— Албатта, қизил карточка бизга бироз ёрдам берди. Аввал таъкидлаганимдек, рақиб ўтказган барча ўйинларида, 90 дақиқа давомида тинимсиз прессингда ишлашига гувоҳ бўлдик. Уларга қарши ўйнаган жамоалар ўз жарима майдонлари атрофида ҳимояланишган, биз эса ҳимоямизни рақиб майдонидан бошлаб қуришга ҳаракат қилдик. Аниқ айта оламанки, КХДР жамоаси тўлиқ таркиб билан ўйнаганида ҳам, биз ўз услубимиздан чекинмас эдик. Танаффус вақтида футболчиларга бир лаҳза бўлса ҳам хотиржамликка берилмаслик ва ҳужумлар сонини ошириш ҳақида кўрсатма бердик. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам уларни қўллаб-қувватлаймиз.

Садриддин Ҳасанов:
— Аввало, халқимизни ғалаба билан табриклайман. Мени учрашувнинг энг яхши футболчиси деб танлаганлари учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Мураббийларимиз томонидан юклатилган вазифаларни бажардик ва ғалабага эришдик. Пенальтидан фойдалана олмаганимиздан сўнг, тушкунликка тушмадик, бир-биримизни қўллаб-қувватладик ва ўз мақсадимизга эришдик. Биз бу кунлар учун 3 йил давомида меҳнат қилдик. Насиб бўлса, турнир бош совринини қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтмоқчимиз.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?