
2025 йил 17 апрель куни Флорида штатидаги Флорида давлат университетида (FSU) отишма юз берди. Унда икки киши ҳалок бўлди, камида олти нафар яраланди.
Полиция маълумотларига кўра, гумонланувчи — 20 ёшли Феникс Икнер, университет талабаси ва маҳаллий шерифнинг ўғли. У отишма вақтида онасига тегишли бўлган собиқ хизмат қуролидан фойдаланган.
Ҳодиса университетнинг талабалар иттифоқи биноси олдида, тушлик вақтида содир бўлган. Талабалар паноҳ излаб, бино ичидаги боулинг зали ва юк лифтига яширинганлар.
Феникс Икнер полиция буйруқларига бўйсунмагани учун ўққа тутилди ва ҳозирда шифохонада. Яраланганларнинг барчаси Таллахасси Мемориал шифохонасида даволанмоқда.
Президент Дональд Трамп бу воқеага муносабат билдириб, «бу даҳшатли ҳолат» эканини айтди, аммо янги қурол қонунларини қабул қилиш нияти йўқлигини таъкидлади. У: «Қурол эмас, одам отади», — деди.
Университет раҳбарияти ҳодисадан сўнг дарсларни ва барча тадбирларни ҳафтанинг охиригача бекор қилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар