Кенияда 5 мингта чумоли билан қўлга тушган ёшлар ҳибсда

1 дақиқа ўқиш8K
Кенияда 5 мингта чумоли билан қўлга тушган ёшлар ҳибсда
Фото: Reuters
Кениянинг Накуру округида Белгия фуқароси бўлган икки ёш йигит табиат бойликларини ноқонуний ташишда гумонланиб ҳибсга олинди, деб Euronews маълум қилди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар уларнинг ёнидан кичик пробиркаларга жойланган 5 мингта чумоли топишди. Йигитлар ушбу ҳашаротларни эрмак учун йиғишганини ва бу иш қонунга зид эканини билмаганини айтган. Улар Найробидаги судга олиб борилди.

Шу пайтда суд залининг ўзида яна икки киши — Кения ва Вьетнам фуқаролари ҳам чумоли контрабандасида айбланиб, иш қўзғатилди.

Кения Ёввойи табиатни муҳофаза қилиш хизмати (KWS) маълумотларига кўра, ушбу шахслар Осиё ва Европадаги яширин бозорлар учун ҳашаротларни ноқонуний экспорт қилиш билан шуғулланган.
Кенияда 5 мингта чумоли билан қўлга тушган ёшлар ҳибсда
"Чумолиларни қонунийсиз экспорт қилиш — нафақат Кениянинг биологик турлилик борасидаги ҳуқуқларига путур етказади, балки маҳаллий жамоалар ва илмий муассасаларнинг муҳим экологик ва иқтисодий манфаатларини ҳам йўққа чиқаради", — дейилади KWS баёнотида.

Маълумки, Кения илгари асосан фил, каркидон, панголин каби йирик ҳайвонлар савдосига қарши кураш олиб борган. Аммо сўнгги вақтда ноқонуний савдо эътиборни кичик, аммо табиат учун муҳим бўлган турларга қаратаётгани кузатилмоқда.

Қўлга олинган чумолилар тахминан 7 минг еврога баҳоланган. Бу нарх ҳашарот турига ва жаҳон бозоридаги талабга қараб ўзгариши мумкин.

Африка ёввойи табиати фондининг вице-президенти Филип Мурути шундай дейди: "Чумолилар тупроқни бойитади, уруғларни тарқатади, қушларни озиқ билан таъминлайди. Агар уларга талаб бўлса, савдоси қонуний тартибга солиниши шарт. Бизнинг табиий ресурсларимиз шунчаки тортиб олиниши мумкин эмас."

Барча айбланган тўрт нафар шахс 23 апрелгача ҳибсда қолади. Ўша куни навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтади.

Сиз нима деб ўйлайсиз: табиат бойликларини ҳимоя қилишда янги ёндашувлар керакми?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?