АҚШ – Россия музокараларида жиддий босқич: Путин ўт очишни тўхтатадими?

1 дақиқа ўқиш1.1K
АҚШ – Россия музокараларида жиддий босқич: Путин ўт очишни тўхтатадими?
Вашингтон Россиядан Украина бўйича ўт очишни тўхтатиш бўйича таклифга шу ҳафтанинг охиригача жавоб кутмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.

“Уларнинг жавобини жуда яқин кунларда эшитамиз. Биз қатлларни тўхтатишни хоҳлаймиз”, — деди у.

Шунингдек, Трамп 24 апрелгача АҚШ ва Украина табиий ресурслар бўйича битим имзолаши мумкинлигини билдирган. Бу битим Украинага кўрсатилган ҳарбий ёрдам “қарзи”ни қоплашга хизмат қилади. Bloomberg’га кўра, бу маблағ музокаралар пайтида 300 миллиард доллардан 100 миллиардгача қисқартирилган.

Агар Путин рози бўлмаса, нима бўлади?

Axios маълумотларига кўра, агар Россия апрел охиригача ўт очишни тўхтатмаса, АҚШ томони санкцияларни кучайтиришга тайёр. Шу жумладан, Россия нефтини харид қилаётган давлатларга 500% гача бож жорий қилиниши мумкин.

Fox News хабарига кўра, Трамп музокараларни чўзилаётганидан Путиндан норози. Оқ уй эса Россиянинг “соя флоти”га нисбатан кескин чоралар кўришни муҳокама қилмоқда.

Энергетик мораторий масаласи нима бўлади?

18 апрель куни Россия ва Украина ўртасида энергетик объектларга нисбатан ўзаро зарба бермаслик бўйича мораторий тугайди. Кремл уни узайтириш ҳақида ҳозирча расмий маълумот бермаган. Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков АҚШга “аник сигналлар” берилганини маълум қилган.

Кремл нима демоқда?

Дмитрий Песков музокараларда мураккабликлар борлигини айтди:
“Жараён анча мураккаб кетмоқда”, — деб таъкидлаган у. Бунга сабаб сифатида Киев режими ва ЕИ давлатлари кўрсатилган.

The Moscow Times маълумотларига кўра, Путин музокараларда ҳали ҳам максималистик позицияни сақлаяпти. Россия томони Донецк, Луганск, Запорожжя ва Херсонни тўлиқ маъмурий чегараси билан РФ таркибига қўшишни талаб қилган. Бундан ташқари, Днепропетровск ёки Сумининг бир қисмини босиб олиб, кейин уни алмашиш таклиф қилинган.

Сиз нима деб ўйлайсиз: Россия ўт очишни тўхтатадими ёки янги босимлар кутиляптими?
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?