Европа Чемпионлар Лигасида қайси клуб энг кўп даромад топди?

1 дақиқа ўқиш24K
Европа Чемпионлар Лигасида қайси клуб энг кўп даромад топди?
ПСЖ Чемпионлар Лигасида энг кўп даромад топган клубга айланди

УЕФА Чемпионлар Лигасининг жорий мавсуми нафақат спорт, балки молиявий натижалар билан ҳам қизиқарли кечмоқда. Турнирда иштирок этган барча клублар орасида энг кўп мукофот пули ишлаб олган жамоа — “Пари Сен-Жермен” бўлди.

ПСЖ ЕЧЛдаги муваффақиятли иштирок орқали 119,4 миллион евро даромад топди. Бу ҳозирча турнирдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Даромад бўйича топ-10 клуб (2024/25 мавсум):
1. ПСЖ — €119,4 млн
2. Интер — €118,1 млн
3. Арсенал — €117 млн
4. Барселона — €116,6 млн
5. Бавария — €105,9 млн
6. Боруссия Дортмунд — €102,2 млн
7. Реал Мадрид — €101,8 млн
8. Ливерпуль — €98,1 млн
9. Байер — €87,1 млн
10. Атлетико Мадрид — €84,9 млн

ПСЖ — ярим финалда, Арсеналга қарши баҳс кутиб турибди

Спорт натижаларига тўхталадиган бўлсак, ПСЖ Чемпионлар Лигасида ярим финалгача етиб келди ва энди “Арсенал” билан тўқнаш келиши кутилмоқда. Қизиқ томони шундаки, даромад бўйича биринчи ва учинчи ўринда турган жамоалар айнан майдонда ҳам куч синашишади.

Ушбу баҳс нафақат финал йўлланмаси, балки мукофот пулларини янада кўпайтириш учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?