15:20 / 20.02.2018
28 958

Болгариялик башоратчи Ванганинг 2018 йил учун башорати…

Болгариялик башоратчи Ванганинг 2018 йил учун башорати…
Ўз даврида Америкадаги йирик террор ҳаракати ва Англиядаги Брекситни тўғри башорат қилган болгариялик башоратчи Ванга 2018 йил учун иккита муҳим башоратларни ҳам қолдирган экан. Уларнинг биринчиси дунё миқёсидаги етакчи давлат ўзгариши билан боғлиқ. Ванганинг айтишича, яқин йилларда дунёдаги етакчи давлат сифатида Хитой эътироф этила бошлайди. Сабаби, бу давлат иқтисоди кейинги вақтларда катта тезликда олдинга силжимоқда.

Масалан, 1970 йили дунё иқтисодидаги Хитойнинг улуши 4, 1 фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилга келиб бу улуш 15, 6 фоизни ташкил этган. Тўғри, ҳозирча Хитой Американи бу масалада тўлиқ қувиб ўтган эмас. Аммо мутахассислар, экспертлар қувиб ўтиш ҳодисаси нари борса 2025 йилда албатта содир бўлишини айтишмоқда. Агар 2015 йили жаҳон иқтисодидаги Американинг улуши 16, 7 фоизга тенг бўлса, 2025 йилга бориб бу кўрсаткич 14, 9 фоизга тушиб қолади.

Ванганинг иккинчи башорати Венера билан боғлиқ. У Венерада янги қувват манбаи борлиги аниқланишини башорат қилган. Ҳозирча Венерага нисбатан ҳеч ким ҳеч қандай миссия белгиламаган. Аммо 2018 йили НАСА ташкилоти «Parker Solar Probe» автомат зондини Қуёшга учиришни мўлжалламоқда. Зонд қуёшнинг устки қатламини ўрганиб, ундан ажралиб чиқадиган магнит майдони шамолга қандай таъсир кўрсатишини аниқлайди, бундан ташқари, қуёшдаги бошқа бизга маълум бўлмаган жиҳатларни ўрганиб, ерга маълумот юборади.

Зонд худди шу жараёнда етти карра Венера яқинидан учиб ўтади. Парвоз давомида у Венеранинг тортиш кучидан Қуёшга яқин бориш мақсадларида фойдаланади. Шу баҳонада Ванга айтган ўша янги қувват манбаи аниқланса, ажаб эмас.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Болгариялик башоратчи Ванганинг 2018 йил учун башорати…