
Ўтган сешанба куни Европанинг энг яхши ёш футболчисига бериладиган нуфузли Golden Boy мукофоти соҳиби эълон қилинди. Ушбу мукофотни 21 ёшгача бўлган футболчиларга ҳар йили Tuttosport газетаси тақдим этади.
2025-йилда бу мукофотга "ПСЖ" вингери Дезире Дуэ сазовор бўлди. Дезире ўтган мавсумда жамоаси билан барча совринларни, жумладан, Чемпионлар Лигаси кубогини қўлга киритди.
Турнир финалида "ПСЖ" "Интер"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди, Дуэ эса дубл муаллифи бўлди. Golden Boy мукофоти илк бор 2003-йилда топширилган.
Сўнгги беш йилда бу мукофотга Педри, Гави, Жуд Беллингем, Ламин Ямал ва энди Дезире Дуэ лойиқ кўрилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг