date

"Барселона" Кристенсен билан шартномани узайтирмайди

"Барселона" Кристенсен билан шартномани узайтирмайди
"Барселона"нинг марказий ҳимоячиси Андреас Кристенсен катта эҳтимол билан келаси ёзда клубни тарк этади. Бу ҳақда Diario Sport хабар берди.

Манбаларга кўра, 29 ёшли Дания футболчиси доимий жароҳатлар сабабли "кўк-анорранглилар" раҳбарияти у билан шартномани узайтиришни истамаётгани маълум қилинган. Илгари Кристенсен бир жароҳатдан тузалганидан сўнг кун ўтмай яна янги жароҳат олгани қайд этилган эди.

Жорий мавсумда Кристенсен барча мусобақаларни ҳисобга олганда жами тўққизта ўйинда майдонга тушган, бироқ самарали ҳаракатлари билан ажралиб тура олмаган. Футболчининг "Барселона" билан шартномаси 2026 йил ёзигача амал қилади.

Transfermarkt маълумотларига кўра, Даниялик футболчининг нархи 12 миллион еврога тенг.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" Кристенсен билан шартномани узайтирмайди