
Солиқларни ҳисобга олмаганда ўртача иш ҳақи 100 минг рублдан ортиқ бўлган Россия ҳудудлари сони бир йил ичида 10 тадан 12 тага кўпайди. Бу ҳақда Ягона идоралараро ахборот-статистика тизими маълумотларига таяниб, "РИА Новости" хабар бермоқда.
Энг юқори даромад Чукотка (193 минг рубль), Ямал-Ненец автоном округи (173 минг рубль) ва Москва (161 минг рубль) аҳолисига тўғри келади.
Шунингдек, Магадан вилоятида (152,5 минг рубль), Камчатка (142,8 минг) ва Сахалинда (136,7 минг рубль), Ненец (131,5 минг) ва Ханти-Мансияда (120 минг) 100 минг рублдан ортиқ маош олишади. Якутия (119,3 минг), Санкт-Петербург (109,9 минг), Мурманск (109,1 минг) ва Москва (108,6 минг) вилоятлари ҳиссасига тўғри келади.
Ўртача иш ҳақи бу йил 92,9 минг рублни ташкил этди, ўтган йили 82,2 минг рубль эди.
Қайд этилишича, ташкилотлар ходимларининг ўртача ойлик ҳисобланган иш ҳақи солиқлар чегириб ташлангунга қадар ва мукофотларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади. У минтақадаги барча компаниялар ходимларининг, шу жумладан ўта юқори маош олувчиларнинг даромадларини ҳисобга олади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!