16:03 / 07.08.2018
3 481

Биринчи технологик экоқишлоқдаги ҳаёт қандай бўлади? (фото)

Биринчи технологик экоқишлоқдаги ҳаёт қандай бўлади? (фото)
Нидерландияда тикланадиган энергия ва сувда ишлайдиган, озиқ-овқатини ўзи етиштирадиган ва чиқиндиларнинг катта қисмини қайта ишлайдиган янги авлод қишлоғи – ReGen пайдо бўлади.

Амстердамдан ярим соатлик йўлда жойлашган қишлоқ ҳудуди янги типдаги қишлоққа айланади. Анъанавий дала ва боғлар вертикал фермалар билан қўшни бўлади. У ерда маҳаллий аҳоли ўз учун озиқ-овқат етиштиради. Овқат чиқиндилари балиқлар учун емишга маҳаллий кўлмак хўжаликларига кетади. Уйларда ёмғир сувини фильтрлайдиган тизим ўрнатилади. “Қишлоқ операцион тизими” тикланадиган энергия тизимларини бир зумда бошқариш, озиқ-овқат ишлаб чиқариш, сув таъминоти ва чиқиндиларни қайта ишлаш учун сунъий онгдан фойдаланади.

Бундай қишлоқ деярли ўзини ўзи таъминлаши мумкин. Дастлаб қурилиш 2017 йилга мўлжалланган эди. Бироқ қурилиш компанияси - ReGen Villages ерларни сотиб олишда бюрократияга дуч келишига тўғри келди. Аввал бу ер майдонлари сув остида бўлган ва дамба ўрнатилгач, 1960 йилларда қуритилган. Қонун бўйича, унда индивидуал ер-жой эгасигина қурилишни амалга ошириши керак эди. Ваниҳоят, ReGen Villages ҳукумат розилигини олишга эришди. Энди эса компания кейинги қадамга ҳозирлик кўрмоқда.

Янги типдаги қишлоқда электрдан тортиб, канализациягача бари дастур назорати остида ўзаро боғланган тизимда ишлайди. Масалан, экоқишлоқда электромобиллардан фойдаланиш мумкин. Уларни қишлоқ четида қолдиришгагина рухсат берилади, мақсад пиёдалар кўчаларини сақлаб қолиш. Электрокарлар қуёш панеллари ва қишлоқнинг тикланадиган бошқа энергия манбаларидан қувват олади.

Қишлоқ бошқа қишлоқлардан ажралиб туради. Уйлар олдида машиналар тўхташи учун жойлар бўлмайди, чунки келажакда ҳайдовчисиз автомобиллар, велосипедлар ва пиёда юриш оммалашади. Экоқишлоқ билан чегарада Альмер ёки Амстердамга (Нидерландиянинг бошқа қисмларида шаҳарга олиб борадиган велосипед трассалари бор) бориш мумкин бўлган автобуслар учун махсус йўл қурилади. Қишлоқда асосан ёмғир сувидан фойдаланилади.

Фото: ReGen
Озиқ-овқатнинг кўп қисми асосан қишлоқнинг ўзида етиштирилади. Жумладан, фермерлик, парранда ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ҳам. Агар аҳоли вакилларидан кимдир қўшниларига боғ парвариши, йога бўйича машғулотлар ўтказиш ёки қарияларга қарашда ёрдам бермоқчи бўлса, у ҳолда махсус блокчейн тизимидан фойдаланади. Тизим иш вақтини кузатиб, ҳар ойлик тўлов улушини ҳисоблаб боради.

“Тирик машина” тизими ўсимлик ва дарахтлар учун канализация сувларини фильтрлашдан фойдаланади. Алоҳида биореактор эса чиқиндиларни қайта ишлаб, суғориш ва электрэнергия учун сув ишлаб чиқаради. Озиқ-овқат чиқиндилари пашша ва сув чувалчанглари ёрдамида балиқ ҳамда қушларга емиш учун қайта ишланади. Бошқа турдаги чиқиндилар, масалан алюмин банка ва пластик бутилкалар лойиҳанинг илк даврида миниципал тизим ёрдамида қайта ишланиши кўзда тутилган.

Эрлихнинг фикрига кўра, бундай лойиҳани исталган жойда амалга ошириш мумкин. Тўғри, қонунчилик билан боғлиқ қийинчиликлар юзага келиш эҳтимоли мавжуд, шунинг учун сиёсий ёрдам керак бўлади. Бу каби ўз-ўзини таъминлайдиган қишлоқлар аллақачон мавжуд. Мисол ўрнида тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланадиган ва ёмғир сувларини тўплайдиган Гавайя оролларидаги Кувили Лани қишлоғини келтириш мумкин.

Фото: ReGen
Бироқ бундай лойиҳаларни молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар ҳам бор. Одатий қурувчи компаниялар йирик фоиз ва қурилишдан тезда чиқишни исташади. ReGen Villages эса экоқишлоқни узоқ вақт давомида қўллаб-қувватлаб, у қадар катта миқдорда бўлмаган фойдани режалаштирмоқда. Компания ҳалигача сармоя киритишнинг сўнгги раундини якунлагани йўқ. Қишлоқдаги қурилиш ишларини 2019 йилда тугатиш режалаштирилган. Эрлих кейинги қишлоқ жойлари тезроқ пайдо бўлишини айтмоқда.

Компания Даниядаги Лунд ва Лайре-Хвальсо экоқишлоқларини қуришни режа қилган. Келажакда экоқишлоқларнинг арзон шакллари ривожланаётган мамлакатларда ҳам пайдо бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Биринчи технологик экоқишлоқдаги ҳаёт қандай бўлади? (фото)