
Америкалик биологлар деярли абадий яшаши мумкин бўлган тирик жонзот борлигини кашф қилдилар. Бу унча катта бўлмаган – 3-5 миллиметрлик Turritopsis nutricula номли медуза бўлиб, тропик денгизларда яшайди. У вақти-вақти билан денгиз тубига тушиб, хитин қобиғи билан ўралиб олади ва полипга айланади.
Ушбу ҳимоя остида медуза ҳужайралари бутунлай янгиланади ва организм худди янгидан яралгандек бўлади. Медуза хитин қаватидан чиқиб кейинги “қариш” давригача яна ҳаётини бошидан бошлайди. Шу тариқа бундай қайта туғилишлар чексиз давом этиши мумкин.
Ҳозир тадқиқотчилар бу ҳодисани фаол ўрганишмоқда. Тахминларга кўра, Turritopsis nutricula нинг озиқ моддаси унинг генини назорат қила олади ва янги ҳужайралар ҳосил бўлишига таъсир кўрсатади. Бироқ у қандай қилиб ўзига “ёшлигини қайтариши” ҳозирча номаълум.
Агар олимлар бунинг сабабини аниқлашса, қаришнинг олдини олиш ва тиббиётнинг регенератив соҳасида катта кашфиётлар бўлиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар