Мюнхен аэропорти дрон кузатилгани сабабли ёпилганидан сўнг шанба куни эрталабдан парвозларни қайта тиклади. Аэропорт маъмурияти рейслар 7:00 дан бошлаб амалга оширилаётганини, аммо кун давомида кечикишлар бўлишини маълум қилди.
24 соат ичида иккинчи марта учиш-қўниш йўлаклари ёпилди. Натижада ўнлаб рейслар бекор қилиниб, минглаб йўловчилар аэропортда қолиб кетди. Йўловчиларга вақтинчалик ёрдам сифатида адёл, ётоқ ўринлари ва овқат тарқатилди.
Сўнгги ҳафталарда Европада бир неча марта дрон кўрилиши авиацияда катта узилишларга сабаб бўлди. Айрим мутасаддилар бундай ҳодисаларда Россия қўли бор деб тахмин қилмоқда, бироқ бу тасдиқланмаган.
Германия ички ишлар вазири Александр Добринд бундай вазиятларни олдини олиш учун полицияга ҳарбий кучлардан фойдаланиш имконини берувчи қонун лойиҳасини тезлаштиришини билдирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!