date

Galaxy S25 Ultra тезкорликда iPhone 17 Pro Max’ни ортда қолдирди

Galaxy S25 Ultra тезкорликда iPhone 17 Pro Max’ни ортда қолдирди

iPhone 17 Pro Max ва Galaxy S25 Ultra яна бир бор иш тезлиги бўйича солиштирилди, деб ёзмоқда 4pda.to нашри. Бу сафар ЁуТубе-канал PhoneBuff кўпроқ иловалар ва робот қўл ёрдамида синов ўтказди — натижада Android флагмани сезиларли устунлик билан ғолиб бўлди.

Синов икки босқичда ўтказилган. Аввал ҳар иккала смартфонда бир хил иловалар кетма-кет ишга туширилиб, кейин фон режимига ўтказилган. Сўнгра барча иловалар қайта очилган. Барча ҳаракатлар робот томонидан аниқ ўлчовда амалга оширилган.

Galaxy S25 Ultra биринчи босқични 2 дақиқа 2,59 сонияда, iPhone 17 Pro Max эса 2 дақиқа 16,18 сонияда якунлаган. Иккинчи босқичда ҳам Galaxy ғалаба қозонган — 47 сонияга қарши 49 сония.

Муаллифнинг таъкидлашича, айрим пайтларда S25 Ultra учта иловагача олдинда бўлган. Шу билан бирга, iPhone видео таҳрир дастурида роликни экспорт қилиш учун 40% кўпроқ вақт сарфлаган, гарчи видео ишлови Apple қурилмалари кучли жиҳати ҳисобланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Galaxy S25 Ultra тезкорликда iPhone 17 Pro Max’ни ортда қолдирди