date

Ғазо бўйича халқаро чақириқлар кучаймоқда

Ғазо бўйича халқаро чақириқлар кучаймоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Ҳамас гаровдагиларни озод қилишга ва унинг тинчлик режаси бўйича айрим шартларга рози бўлганидан сўнг, Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди. Шунга қарамай, Ғазода ҳаво ҳужумлари давом этиб, бир нечта одам ҳалок бўлди.

Европа раҳбарлари бу вазиятни “тинчлик учун имконият” деб баҳоламоқда. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Леен, Франция президенти Эммануел Макрон зудлик билан сулҳ ва гаровдагиларни озод қилиш зарурлигини таъкидладилар.

Буюк Британия, Испания ва Ирландия ҳам Трамп ташаббусини қўллаб-қувватлади. Улар жангларни тўхтатиш, инсонпарварлик ёрдамини киритиш ва Фаластин халқи учун адолатли ечим топиш кераклигини айтишди.

Канада ва Австралия ҳам режага ижобий муносабат билдирди. Улар барча томонларни амалий чоралар кўришга чақириб, икки давлатли ечим асосида барқарор тинчликка эришиш зарурлигини қайд этдилар.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғазо бўйича халқаро чақириқлар кучаймоқда