date

Орбан: “Европа Россиядан кучли, биз нега қўрқайлик?”

Орбан: “Европа Россиядан кучли, биз нега қўрқайлик?”

Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқи етакчилари иштирок этган Копенгагендаги саммитда Россиядан қўрқишга ҳожат йўқлигини таъкидлади.

Орбаннинг сўзларига кўра, Россия Европага жиддий таҳдид сола олмайди, чунки у ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан анча заиф. Шунингдек, аҳолиси ҳам Европаникидан анча кам эканини қайд этди.

“Россияда бор-йўғи 131–140 миллион киши яшайди, Евроиттифоқ аҳолиси эса 400 миллиондан ортиқ. Россиянинг иқтисоди ҳам жуда кичик, бизники эса анча катта ва қудратли,” — деди Орбан.

Шу билан бирга, у Россия дронлари Венгрия ҳаво ҳудудини бузса, улар бир зумда уриб туширилишини маълум қилди.

“Биз бундан қўрқмаймиз. Агар шундай ҳолат бўлса, албатта, уларни йиқитамиз,” — дея қўшимча қилди Венгрия раҳбари.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Орбан: “Европа Россиядан кучли, биз нега қўрқайлик?”