00:05 / 12.12.2018
3 094

Хитойликлар Ойнинг қоронғи томонида картошка етиштириш бўйича тажриба ўтказади

Хитойликлар Ойнинг қоронғи томонида картошка етиштириш бўйича тажриба ўтказади
“Чанчжэн-3b” ракетасида Ойнинг қоронғи томонига учирилган “Чанъэ-4” ой зонди Ернинг табиий йўлдошидаги тупроқни ўрганиш учунгина эмас, балки коинот шароитида ўсимликлар етиштириш учун ҳам қўлланмоқчи.

Зонднинг бортида Ойда ўсимликларни экиш бўйича камида 10 та илмий тажриба ўтказилиши мумкин. Бу тажрибалар Ойни забт этувчилар истеъмол қилиши учун яроқли картошкани етиштиришга уринишни ҳам ўз ичига олади.

Олимларнинг айтишича, бу коинот станцияларида озиқ-овқат маҳсулотларини олиш имкониятларини текшириш учун керак.

Таъкидланишича, барча тажрибалар Ойдаги энг катта кратер – Эйткен кратери ёнида ўтказилади. Олимлар картошка экилгандан кейин “коинот озуқаси”нинг хавфсизлигига ишонч ҳосил қилиш учун унинг радиация фони ва бошқа кўрсаткичларини ўлчашади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Хитойликлар Ойнинг қоронғи томонида картошка етиштириш бўйича тажриба ўтказади