date

Барака – ҳалол меҳнатда, эмаски ёлғон савдода

Барака – ҳалол меҳнатда, эмаски ёлғон савдода

Ҳалол меҳнат – инсоннинг юзида нур, қўлида барака, қалбида осойишталикдир. Аммо баъзан айримлар осон йўл излаб, қонунни ва виждонни бир четга суриб қўйишади. Шундай ҳолат Қамаши туманида ҳам содир бўлди.

Туманда яшовчи С.Ю. сифатсиз ва истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини елим идишларда сақлаб, уни тарқатишга уриниб, қонун талабларини бузди. Бу эса фуқаролар соғлигига хавф солувчи, жамият ишончига путур етказувчи қилмиш сифатида баҳоланди.

Жиноят ишлари бўйича Кўкдала туман суди мазкур ҳолат юзасидан ишни кўриб чиқиб, Юлдашевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186²-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топди. С.Ю.нинг қилмиши жиноят сифатида баҳоланди, аммо у айбини тан олди, қилмишидан пушаймон бўлди ва қонуннинг инсонпарварлик тамойили асосида енгилроқ жазо — молиявий жарима билан жавобгарликка тортилди.

Суд унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари миқдорида – 9 миллион 375 минг сўм жарима жазоси тайинлади.

Тайинланган жарима Бюронинг Қамаши туман бўлими томонидан тўлиқ ундирилди.

Ҳалол йўлда топилган ризқ — болаларга соғлик, оилага тинчлик, юракка ором олиб келади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Барака – ҳалол меҳнатда, эмаски ёлғон савдода