
3 ноябрь куни Cobalt автомобилининг барча моделлари учун шартномалар фақат онлайн тарзда очилади, деб UZ24.uz хабар берди. UzAuto Motors бу қарорни талаб юқорилиги ва навбатларнинг олдини олиш мақсадида қабул қилган.
Сотув соат 10:00 да бошланади ва uzavtosavdo.uz сайти ҳамда мобил илова орқали амалга оширилади. Шу куни барча Chevrolet дилерлик марказлари ёпилади ва вақтинча савдодан узилади.
Янги Style MCM ва Midnight MCM версиялари намуналари дилерлик марказларига етказилган. Харидорлар улар билан олдиндан танишишлари мумкин.
Онлайн шартномаларда QR-код бўлади. Шу орқали ҳужжатнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин. QR-кодсиз шартномалар расмий ҳисобланмайди. Компания харидорлардан эҳтиёткор бўлишни сўраган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар