
Туриннинг "Ювентус" клуби янги бош мураббийи сифатида аввал "Зенит" ва Италия терма жамоасига раҳбарлик қилган тажрибали мутахассис Лучано Спалеттини танлади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манбаларга кўра, Спалетти "Ювентус"ни бошқаришга рози бўлган ва томонлар 2026 йил июн ойигача мўлжалланган шартнома бўйича оғзаки келишувга эришган. Шартномани яна узайтириш имконияти мавжуд, агар жамоа Европа Чемпионлар Лигаси йўлланмасини қўлга киритса.
Ҳозирда ҳужжатлар адвокатлар томонидан кўриб чиқилмоқда ва тез орада расмий имзолаш маросими ўтказилиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" аввалги бош мураббий Игор Тудорни истеъфога чиқарган эди.
Сабаби, жамоа янги мавсумни муваффақиятсиз бошлади: саккиз турдан кейин "Ювентус" Италия А Сериясида 12 очко билан саккизинчи ўринда бормоқда.
"Ювентус" клуби Спалеттини бош мураббий қилиб танлади
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар