
Бразилиялик ярим ҳимоячи Лукас Пакета ўзининг ҳозирги клуби – Лондоннинг "Вест Хэм" жамоасини январ ойидаги трансфер ойнасида тарк этмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарларни изоҳлади. Daily Mail нашрининг маълумотларига кўра, футболчи ушбу миш-мишларни рад этган.
28 ёшли футболчи ўтган ёзда Бирмингемнинг "Астон Вилла" клубига ўтиши мумкин эди, бироқ ёзги трансфер ойнасининг сўнгги кунларида битим амалга ошмай қолган. Пакетанинг "Вест Хэм" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган бўлиб, футболчининг трансфер қиймати 35 миллион еврога баҳоланмоқда.
Жорий Англия премьер-лигаси мавсумида Лукас тўққизта ўйинда майдонга тушиб, икки марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар