10:28 / 22.04.2019
4 253

Олимлар Ер тарихидаги энг катта фалокат сабабини аниқлади

Олимлар Ер тарихидаги энг катта фалокат сабабини аниқлади
Фото: CC0 / Pexels /
Цинциннати университети (АҚШ) ва Хитой геофанлар университети мутахассислари Пермдаги оммавий нобуд бўлишнинг ҳақиқий сабаби вулқон отилиши бўлганлигини аниқлади, дея хабар беради «Daryo.uz».

Олимлар 252 миллион ёшли чўкиндиларда симоб изларини топган. Ушбу метал атмосфераган тўпланган кўмир заҳиралари ёқилганда чиқарилган. Кейин, у ёмғир билан бирга океанларга ва бутун дунё бўйлаб денгиз чўкиндиларига тушган.

Олимлар шунингдек, вулқон отилиши маркази замонавий Сибир ҳудудида жойлашганлигини аниқлаган. Вулқон отилиши юз минг йиллар давом этган, бунинг устига улар фақат вулқонлардан эмас, балки ер қобиғидаги оддий ёриқлардан ҳам чиққан. Бундан ташқари, атмосферага тахминан 3 миллион куб километр кул чиққан, бу эса Ердаги ўртача ҳароратни ўн даражага ошишига олиб келган.

Натижада озиқ-овқат занжирлари бузилган ва денгизларда кислоталик даражаси ортган, бу эса денгиз турларининг қарийб 96 фоиз, умуртқали ҳайвонларнинг 73 фоиз ва ҳашаротлар турларининг 83 фоиз камайишига олиб келган, биохилма-хилликнинг йўқолиши эса 60 минг йилни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар Ер тарихидаги энг катта фалокат сабабини аниқлади