
Манчестер Юнайтед бош мураббийи Рубен Аморим жамоада ўтказган биринчи йили ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Португалиялик мутахассис ўтган йилнинг ноябрь ойида истеъфога чиқарилган Эрик тен Ҳаг ўрнида тайинланган эди. 
"Ортда катта йўл қолди. Жуда оғир, баъзан қийин, баъзан эса ижобий лаҳзалар билан бой йил бўлди. 
Мен кўп нарсани ўргандим ва энг қийин пайтларда ҳам ўз эътиқодимга содиқ қолдим. Келажакда жамоада яна кўп йил ишлашни хоҳлардим", – деди Аморим The Touchline нашрига. 
Ўтган мавсумда Манчестер Юнайтед Англия Премьер-лигасида 15-ўринни эгаллаб, Европа Лигаси финалига чиқди, аммо унда Тоттенҳемга мағлуб бўлди. Жорий АПЛ мавсумининг тўққиз туридан сўнг, "қизил иблислар" турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди. 
Ctrl
 Enter
 Хато топдингизми? 
 Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
  
 