
Мадриднинг "Реал" клуби вингери Винисиус Жуниорга бўлган қизиқишлар сони ортишда давом этмоқда. "Эл-Класико"даги жанжалли воқеадан сўнг бразилиялик юлдузнинг "Қироллик клуби" билан ажралиш эҳтимоли ҳақида миш-мишлар тарқалган.
Учрашувда Винисиус алмаштирилганида асабий реакцияси билан бош мураббий Хаби Алонсо ва "Реал" раҳбариятининг норозилигига сабаб бўлган. OK Diario маълумотларига кўра, "ПСЖ" ва "Бавария" Винисиус Жуниорни ўз сафига қўшиш имкониятини кўриб чиқишга тайёр.
Бразилиялик футболчи учун курашда инглиз грандалари ҳам қатнашиши кутилмоқда. Шунингдек, у Саудиянинг Про Лигасида ҳам талабгир футболчилар рўйхатида қолмоқда.
Transfermarkt портали маълумотига кўра, 25 ёшли Винисиус Жуниорнинг трансфер қиймати 150 миллион еврога баҳоланган. Футболчининг амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.