date

Шесни Рашфорднинг ўйинини юқори баҳолади

Шесни Рашфорднинг ўйинини юқори баҳолади
“Барселона” дарвозабони Войтсех Шесни жамоадоши Маркус Рашфорд ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Англиялик қанот ҳужумчиси ўтган ёзда “Манчестер Юнайтед”дан ижарага асосида “кўк-анорранглилар” сафига қўшилган эди.

“Рашфорд – ажойиб футболчи, у менга жуда ёқади. У вертикал футбол ўйнайди, тезкор ва аллақачон жамоага кўплаб голлар келтиришга ёрдам берди.

Уни Англия Премьер-лигасида ҳали 18-19 ёшида ўйнаганидан бери биламан. Ўша вақтда ҳам унинг алоҳида истеъдодга эга эканлигини пайқаганман.

Маркус ўзининг ҳақиқий имкониятларига нисбатан кам гол урган. Машғулотларда унинг ўйини бир маромда бўлса, уни тўхтатишнинг иложи йўқ.

Агар у ўйинларда ўзининг моҳир ўнг оёғидан кўпроқ фойдаланса, рақиблар учун жуда қийин бўлади”, – деди Шесни “Barca Universal” нашрига. Эслатиб ўтамиз, Маркус Рашфорд “Барселона” сафида 13 ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 7 та голли узатма амалга оширган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шесни Рашфорднинг ўйинини юқори баҳолади