
Сурия Кремлга бир неча сабабларга кўра керак.
Энг аввало, бевосита Суриянинг ўзига тегишли далилларни кўриб чиқамиз.
Биринчидан, 2015-йилда Асад режими жар ёқасига келиб қолганида Россия гўёки ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳларга қарши курашиш учун ўз қўшинларини Сурияга киритди, лекин аслида Кремлнинг мақсади бошқа эди.
Кремл ўз олдига Асад режимини ҳалокатдан сақлаб қолишнинг ҳар қандай йўлини қўллаш мақсадини қўйди.
Иккинчидан, Москва совет даврида бўлганидек НАТОга унинг жанубий чегараларидан ҳавф туғдириш учун минтақада ўзининг ҳарбий борлигини сақлашни мақсад қилган. Гап узоқ йиллар давомида Россиянинг Кавказ, Қора денгиз, Сурия, Ироқ, Шарқий Ўртаер денгизи ҳудудларидаги асосий рақобатчиси бўлган Туркия ҳақида кетмоқда.
Асад режимининг қулаши Кремл учун нафақат Ўртаер денгизидаги ўзининг сўнгги “ғарбий базалар”идан жудо бўлишни, балки Қора, Ўртаер денгизидаги рус ҳарбий эскадраларининг имкониятлари чекланишини ҳам англатади.
Бундан ташқари, Асад режимининг қулаши жуда катта стратегик мағлубият саналади, чунки шундай бўлган тақдирда Россия Яқин Шарқнинг “хаста жойлари”га таъсир ўтказиш кучидан маҳрум бўлган бўларди. Бунинг натижаси ўлароқ, Россия ўз қўшинларини Суриядан олиб чиқиб кетишга мажбур бўлар ва Сурия ҳам ўз-ўзидан аёнки, шимолдаги иттифоқчисидан қурол-аслаҳа харид қилишни тўхтатган бўларди.
Учинчидан, Сурияга ҳужум қила туриб, Кремл бутун дунёга РФ ҳарбий кучлари нималарга қодирлигини, бу даҳшатли куч эканлигини намойиш қилишга интилмоқда. “Қўрқса – ҳурмат қилади”, - айнан шундай менталитет Кремлд ҳукм суради. Бунинг учун Алеппо ва бошқа шаҳарларни оммавий бомбардимон қилиш орқали “томашобоп” шоулар амалга оширилди.
Бир сўз билан айтганда, Кремлнинг Суриядаги ҳарбий амалиётлари ахборот-психологик сабабларга ҳам эга.
Яна бошқа сабаб – Сурия янги қуролларни синаб кўриш учун полигон вазифасини ўтайди.
Пиар-натижа
Муҳим сабаблардан яна бири – аскарларини Сурияга юбора туриб, Кремл шундай пропаганда ўйлаб топди: Россия гўёки зулмат билан курашяпти. АҚШ ҳам, Европа ҳам бас келолмаётган ИШИД билан.
Тўртинчи сабаб, Россиянинг Сурияга ҳарбий ҳуружи ва исломчи террорчиларга қарши “муқаддас уруши” жамият диққат-эътиборини маълум бир вақт бошқа нарса билан овора қилиб, асосий воқеаларни эсидан чиқаришга ёрдам берди. Масалан, Крим ва Данбассдаги воқеалар. Оқибатда инсоният онгида мана бундай таассурот уйғонди: “Инсонпарвар рус аскарлари Сурия ва христиан дунёсини ИШИД ҳавфидан халос қилди”.
Париждаги террактлар учун Кремлнинг “ўч”ини эслаш кифоя, ўшанда Сурияга рус қирувчи учоқлари “Париж учун” ёзиқли бомбалар билан учган, гўёки бу бомбалар ИШИД позицияларига қараб йўналтирилган эди.
Москванинг яна бир ахборот амалиёти қадимги Сурия шаҳри бўлмиш Палмирадаги концерт бўлди. Мазкур тадбирнинг асосий пропаганда мессажи шундан иборатки, ИШИД – бу одамларни ўлдирётган ва тарихий маданий ёдгорликларни яксон қилётган ёввойи ва қотиллардир. Агар Москва аралашмаса, варварлар Палмирани ҳам кунпая кун қилардилар.
Концертни ўтказиш жойи қилиб бежизга Палмира шаҳридаги амфитеатр танланмаган. Бу қадимги пальмираликлар театр томоша қилишга келадиган ўша амфитеатрдир ва бу жангарилар у ерда асирликка тушган 25 аскарни ёввойиларча ўлдириб ташлаган ўша театрдир.
Пропаганда мессажи хабар берадики, фақат Россия кўмагидагина Сурия армияси Палмирани ИШИД жангариларидан қутқара олади. Бутун дунё кўриб қўйиши керак, Россия – бутун насронийлик цивилизациясининг таянчи ва халқаро терроризм билан курашувчидир.
Бешинчидан, Россияга Сурия шунинг учун керакки, у Кремл қалин дўстлик алоқаларини ўрнатган шиа Эрони билан боғлиқ.
Теҳрон ҳам, Москва ҳам Асад режимини қутқариш учун биргаликда амалиёт бошлаган. Шиа Эрони маълумки ўзини барча шиаларнинг етакчиси деб билади ва ўз атрофида шиа гуруҳларини шакллантирди (Сурия, “Хезболла”, аҳолисининг 60%ини шиалар ташкил қиладиган Ироқ).
Олтинчидан, ИШИД ва Фронт ан-Нусра (Ал Қоиданинг Суриядаги шўбаси) кўринишидаги мутаассиб салафий исломчиларнинг “ари уяси”нинг тинчлигини бузиш орқали Москва Яқин Шарқдаги ҳолатни издан чиқаришга уринмоқда. Бу орқали эса қочқинлар оқиб борадиган Туркия ва Европа учун беқарорликнинг янги ўчоқларини яратди.
Қўшимчасига эса – кўринишидан беозор суриялик қочқинлар орасига махсус исломчи мутаассиблар жойлаштириб қўйилади. Айнан ўшалар янги қўним топган жойларида вазиятни издан чиқариш учун ўз ролларини қойилмақом қилиб бажарди.
Хулоса битта – буларнинг бари Европанинг ички хавфсизлик тизимини бузди, мусулмонларга қарши нафратни (ксенофобия) қўзғади, ўта сўл ва ултраўнг радикаллар, популист сиёсатчилар чиқишларини зўрайтириб юборди.
Еттинчидан, Сурия устидан назорат ўрнатиш аввалдан режалаштирилган Қатар-Туркия газўтказгичини қуриш учун имкониятларни йўққа чиқарди. Мазкур газўтказгичнинг бунёд этилиши РФ иқтисодиётнинг асосига путур етказган бўлар эди.
Бундан ташқари, Россия Дамашқ орқали Сурия, Туркия ва Ироқ қурдларини қўлида ўйнатиши мумкин. Хоҳласа Анқарага қарши, хоҳласа Теҳронга қарши.
[leech=https://zamin.uz/index.php?do=go&url=aHR0cHM6Ly96YW1pbi51ei9kdW55by81NTQ3MC1yb3NzaXlhbmluZy1zdXJpeWFnYS10YXZha2thbGxhcmNoYS15dXJpc2hpbmluZy1ldHRpLXNhYmFiaS0xLXFpc20uaHRtbA%3D%3D]Россиянинг Сурияга таваккалларча юришининг етти сабаби (1 қисм)[/leech]
Владимир Сазонов,
Тарту университети (Эстония) катта илмий ходими.
Тарту университети (Эстония) катта илмий ходими.
Манбалар асосида "Илдиз"да таржима қилинди
Манба: Azon.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар