date

Дам олиш кунлари об-ҳавоси: қаерларда ёмғир кутилмоқда?

Дам олиш кунлари об-ҳавоси: қаерларда ёмғир кутилмоқда?

Ўзбекистонда 25–26 апрель кунлари асосан барқарор ва қуруқ об-ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет томонидан тақдим этилган навбатдаги прогнозда маълум қилинди.

Синоптикларга кўра, дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кузатилмайди. Бироқ айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир эҳтимоли сақланиб қолмоқда. Хусусан, 25 апрель — шанба куни Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий қисмларида ва Фарғона водийсида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. 26 апрель — якшанба куни эса Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёғингарчилик ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.

Ҳаво ҳарорати шанба куни кундузи 28–31 даража атрофида бўлади. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларда эса иссиқлик 32–35 даражагача кўтарилади. Якшанба куни ҳам кўпчилик вилоятларда ҳарорат шу даражада сақланади. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразмда ҳаво бироз салқинлашиб, 20–23 даражагача тушиши кутилмоқда. Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 25–28 даража атрофида бўлади.

Шунингдек, шамол тезлиги ҳам айрим ҳудудларда кучайиши мумкин. 24–25 апрель кунлари шимол ва чўл зоналарида, 26 апрель куни эса республика бўйлаб баъзи жойларда шамол 15–20 м/с гача етиб, чанг-тўзонлар билан кузатилиши эҳтимоли бор.

Пойтахтда эса шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати дам олиш кунлари 27–30 даража атрофида бўлиб, тунги соатларда 14–17 даражагача пасаяди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Дам олиш кунлари об-ҳавоси: қаерларда ёмғир кутилмоқда?