
БМТ нинг қашшоқлик ва инсон ҳуқуқлари масалалари бўйича махсус маърузачиси иқлим ўзгариши жараёнлари демократия ва инсон ҳуқуқларига жиддий хавф солаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Даракчи нашри хабар берди.
Бу ҳақда БМТ махсус маърузачиси Филип Олстон ўз ҳисоботида айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши жараёнлари айниқса қашшоқ мамлакатлардаги аҳолининг энг заиф қатламларига таҳдид солмоқда. Олимларнинг ўн йиллар мобайнидаги огоҳлантиришларига қарамасдан экологик муаммоларни ҳал этишга етарлича эътибор қаратилмаяпти. Олстон ўз маърузасида инсоният “иқлим апартеиди” таъсири остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Унинг таъкидлашича, пулдорлар жазирама, очлик ва можаролардан тўлов эвазига қочиш учун имконияти бўлган бир пайтда, қолганлар бу каби фалокатлардан азият чекишга мажбурдирлар. Ҳисобот маълумотларига кўра, иқлим инқирози билан боғлиқ харажатларнинг тахминан тўртдан уч қисми ривожланаётган мамлакатлар гарданига тушмоқда. Атмосферага чиқарилаётган зарарли чиқиндиларнинг 10 фоизигина ушбу мамлакатларнинг 3,5 миллиард аҳолиси зиммасига тўғри келмоқда. Иқлим ўзгаришига қарши ўз вақтида чоралар кўрилмаслиги аҳолининг қашшоқ қатлами орасида сув ва озиқ- овқат танқислигига олиб келади. Бу эса ўз навбатида беқарорлик ва урушларни келтириб чиқаради.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар