date

Гимарэш: "Кўнглимиз қолган"


"Ньюкасл" Англия чемпионатининг 14-турида "Тоттенҳем"га қарши ўйинда икки марта ҳисобда олдинда бўлса-да, икки марта гол ўтказиб, уч очко ўрнига фақат бир очко билан кифояланишга мажбур бўлди. Жамоа сардори Бруно Гимарэш учрашув натижасидан қониқмаганини яширмади.

"Бу ўйин ҳақида гапириш жуда қийин. Ҳаммамиз жуда кўнглимиз қолди.

Оддий вазиятда тўпни жарима майдонидан узоқлаштира олмадик. Аммо умидсизликка тушиб бўлмайди, бу вазиятни ўзгартиришимиз керак.

Ўйиннинг охирида бундай голларни ўтказмасликка ҳаракат қилишимиз зарур", – деди Гимарэш BBC Sport билан суҳбатда. Ҳозирда "Ньюкасл" Англия чемпионати турнир жадвалида 13-ўринни эгаллаб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Гимарэш: "Кўнглимиз қолган"