date

Кунде «Барселона» сафида 160-ўйинни ўтказди


Каталониянинг «Барселона» жамоаси Испания чемпионатининг навбатдаги турида Мадриднинг «Атлетико» клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ўйин «Барселона» ҳимоячиси Жюль Кунде учун муҳим воқеа бўлди.

Франсиялик футболчи клуб сафида 160-ўйинини ўтказди. Кунде «Барселона» шарафини барча мусобақаларда ҳимоя қилган ўйинлари бўйича француз футболчилари орасида учинчи ўринда туради.

Ундан олдинда Эрик Абидаль (193 ўйин) ва Усмон Дембеле (185 ўйин) жойлашган. Эслатиб ўтамиз, Жюль Кунде 2022-йилда «Севилья» клубидан «Барселона»га ўтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кунде «Барселона» сафида 160-ўйинни ўтказди